
Ҳар йили январнинг охирги якшанбасида бутун дунё бўйлаб “Интернетсиз кун” нишонланади. Ушбу байрамдан мақсад инсонларни компьютер ҳаётидан бироз бўлса-да узоқлаштириб, уларга реал ҳаёт ҳам бор эканлигини эслатиб қўйишдан иборатдир.
Олимлар фикрига кўра, компьютерлар нафақат инсон ҳаёти, балки унинг ўзини ҳам ўзгартириб юборди.
Олимлар инсонларнинг 40% ини интернетга қарам бўлиб қолгани ҳақида айтадилар, 12-13 ёшли ўсмирларда эса бу кўрсаткич 80% ни ташкил этади.
Руҳшунослар интернетга банди бўлган болаларни турли хатарлардан сақлаш учун ота-оналарга унинг қандай китоблар ўқиётгани, қандай сайтлардан фойдаланиши ва кимлар билан мулоқот қилиши ҳақида қизиқишни маслаҳат берадилар.
Бу ҳолат катталар билан содир бўлганда унга реал ҳаёт гўзалликларини тушунтириб бериш ва интернетда бўладиган вақтини назорат қилишга интилиш керак. Йўқ деганда смартфонни кунига бир неча марта ўчириб, унга ҳам, мияга ҳам дам бериш лозим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар