Чингизхон ўз юртига баҳорда қайтди. Йўлда вилоятлар ва қасабларда ҳоким ва дориғлар тайин қила-қила келиб, Амулсудин ўтиб, кейин Бухорога келди ва атрофга юборган шаҳзодалар ва ноёнлар тамом келиб қўшилдилар. Холиқ кишвористон Бухоро халқига киши юбориб айтдиким:
- Бир донишманд мулла юборинг ундан бир нечта сўз сўрайман.
- Мусулмонлар Аллоҳнинг бандасидирлар. Аллоҳ бир турур бемисл ва бемонан турур. Чингизхон айтди:
- Мен ҳам Аллоҳни бир билурман. Тағин улар айтдилар:
- Пайғамбар Аллоҳнинг элчисидир, тангри таоло ўзининг амрини ва нақийини бандаларга айтмоқ учун юбориб турур. Чингизхон бу сўзга ҳам қойил қолди. Ундан сўнг:
- Ҳар куни беш вақт намоз ўқиб ибодат қилурмиз дедилар. Бу сўз ҳам унга маъқул келди. Ундан сўнг:
- Ўн бир ой ошни ҳар вақт хоҳласак ермиз, аммо бир ой кундуз ош емасмиз, лекин кеч кириб яна ермиз дедилар. Бу ҳам Чингизхонга ёқди.
- Ундан кейин Аллоҳнинг Маккада бир уйи бор дер. Агар қувватимиз етса, унга борурмиз. Чингизхон бунга қойил қолмади, Айтдики:
- Бутун бошли олам Аллоҳнинг уйи. Бир жойга махсус қилиб бормоқ негадир деди”.
Кўзингиз тушган бўлса, юқорида Чингизхон Бухоро шаҳрини ишғол этгач, шаҳар уламолари билан учрашиб, уларнинг дини ҳақда сўрайди.
“Бир донишманд мулла юборинг ундан бир нечта сўз сўрайман”
Чингизхон Ислом динига катта қизиқиш билан қараганини шу сўзлар билан билиш мумкин.
“Мусулмонлар Аллоҳнинг бандасидирлар. Аллоҳ бир турур бемисл ва бемонан турур. Чингизхон айтди: Мен ҳам Аллоҳни бир билурман”
Бу ерда Ислом динига бўлган мойиллик зоҳиран кўрина бошлади. Чунки шаҳар уламолар ўз динлари ҳақда сўз юритишни Аллоҳнинг ягоналигидан бошлашди. Чингизхон буни рад этмай, аксинча маъқуллаган бўлди: “Мен ҳам Аллоҳни бир билурман”.
“Пайғамбар Аллоҳнинг элчисидир, Тангри таоло ўзининг амрини ва нақийини бандаларга айтмоқ учун юбориб турур. Чингизхон бу сўзга ҳам қойил қолди”.
Аллоҳни танитган уламолар Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақда ҳам хабар бердилар. Аллоҳдан ваҳий олганлигини ва уни бандаларга етказувчи набий эканлигини тушунтиришган. Чингизхоннинг Ислом динига рағбати бир карра ортиб борди ва “Чингизхон бу сўзга ҳам қойил қолди”.
“Ҳар куни беш вақт намоз ўқиб ибодат қилурмиз” дедилар. Бу сўз ҳам унга маъқул келди.
Энди навбатги маълумот ибодатга келганди. Шаҳар уламолари беш вақтда фарз бўлган намоз ҳақида тушунча бера бошлашди. Бу сўз ҳам унга маъқул келди.
Ўн бир ой ошни ҳар вақт хоҳласак, ермиз аммо бир ой кундуз ош емасмиз, лекин кеч кириб яна ермиз дедилар. Бу ҳам Чингизхонга ёқди.
Бошқа манбаларда айтиладики, уламоларнинг бир ой рўза тутиш ҳақидаги сўзлари Чингизхонга маъқул келган. Сабаби рўзани қўшини учун овқат таъминотидаги тежамкорлик деб билган ва соғлиққа катта фойдаси борлигига ишонган. Ўз навбатида навбатдаги фарз амалини ҳам тан олган. Бу эса Ислом динига бўлган қизиқиши юқорилаб бораётганини англатар эди. Аммо...
Ундан кейин Аллоҳнинг Маккада бир уйи бор дер. Агар қувватимиз етса, унга борурмиз. Чингизхон бунга қойил қолмади.
Мана шу жойида Исломга бўлган қизиқиш учқунлари бирдан сўнди ва айтдики:
“Бутун бошли олам Аллоҳнинг уйи. Бир жойга махсус қилиб бормоқ негадир?”
Яъни, ҳамма жой Аллоҳники бўлса, бир жой (Макка)ни улуғ санаб узоқ ерга сафар қилгандан нима фойда? деган норози оҳангдаги саволни беради. Шу ернинг ўзида Каъбага ўхшаш жой қуриб, тавоф қилсак бўлмайдими? Одам овора бўлиб бориши шартми? деган оҳангдаги саволларни йўллай бошлади. Шаҳар уламолари Макканинг улуғлигини ҳарчанд тушунтиришга интилмасин, Чингизхон уларнинг гапини олишга унамади.
У ҳаммасини тан олган ҳолатда ҳажга келганда унинг тиши ўтмади. У ҳам худони бир билишинин айтганди. Чингизхон уч кун, то Хоразмшох Муҳаммад Аловуддавлага келгунга қадар ҳеч нарса емай-ичмай тангрига илтижо қилади. Уч кун осмонга қараб ўтиради кейин ғалабага ишонч ҳосил қилгандан сўнг бутун бошли лашкарини тўплаб Хоразмшоҳ устига лашкар тортади. Бу жанг унинг энг катта жанги эди. Улар Хоразмга 1,5 йилда етиб келишади. У ерда Чингизхон Масжиди Калонга оти билан киради ва ичкарида:
“Сизларнинг шоҳингиз шу ерда яшайдими? Саройингиз шуми?” деб сўрайди. Шунда одамлар “Йўқ бу бизнинг масжидимиз. Бу ерда ибодат қиламиз” дейди. Бу гапни эшитган Чингизхон отдан “лип” этип тушади ва шу тариқа масжиднинг ҳурматини адо қилади.
Унинг Ислом динига бўлган рағбати ўзгача бўлган. Ўзига хос тарзда ҳурмат кўрсатганди.
Лекин тавфиқ фақат Аллоҳдандир! Аллоҳнинг ягоналигини тан олди, Ундан Набий юборилганига ишонди, намозни маъқуллади, рўзадан хурсанд бўлди, Аллоҳнинг уйини ҳурматлади, аммо ҳаж САФАРИга келганда малолланди. Қалбидаги кибри “Нега мен боришим керак? Маккани олиб келсак бўлмайдими?” деган катта кетишни юзага чиқарди ва мусулмон бўлишдек бахтдан мосуво бўлди.
Гўёки, Рум империяси подшоҳи Ҳирақл халқининг қарши чиқишидан қўрққани, қўлидаги мол-дунё кетишидан хавотирда бўлиб, тавҳидни қабул қилмаганидек, Чингизхонда ҳам қалбидаги катта кетиш уни иймондан мосуво қилди. Қаранг, сал қолганди-я! Шунақангги яқин эдики, бирз оғиз гап бутун бошли келажагини ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмасди. Бунда ҳам ҳар биримиз учун ибрат, тафаккур қилиш учун асос бор. Кўрайликчи, уларнинг таъма қилган моллари, давлатлари, насаблари ҳозир қани? Чингизхон вафотидан 100 йил ўтиб давлати парчалана борди ва неча заҳмат билан қурилган Чин, Рус, қипчоқ, форс, шимолий ҳинд ерларини егаллаган улкан Мўғул империяси таназзулга юз тута борди.
Яна такрор айтамиз, тавфиқ фақат Аллоҳдандир!
Абулғози Баходирхоннинг “Шажаратул Турк” китоби асосида
Муҳаммадамин Тошкандий тайёрлади
Муҳаммадамин Тошкандий тайёрлади
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди