Аллоҳ таоло ўз каломида: “Эркаклар аёллар устидан раҳбардир”, деб эркак кишини хонадони ва ўз аёлининг раҳбарлигини баён қилди. Ҳа, мўмин мусулмонлар оиласида эр раҳбардир. Раҳбар эса ҳар бир ишда қўл остида бўлганларга бу дунё ва охиратда жавобгардир. Уй раҳбари бўлмиш эркак ўз вазифасига масъулият билан ёндашиб, вақтида фарзандларига меҳр берса, яна қайтараман айнан меҳр берса, болалирини яхшилаб тарбияласа, ўқитиб билимли қилса, Аллоҳ ҳаром қилган амаллардан қайтиб, буюрганларини бажарса албатта оиласи ва болаларининг ардоғи, ҳурмат ва иззатда бўлади.
Афсуски охирги пайтларда баъзи эркаклар ўз вазифасини унутиб қўймоқдалар. Оиласига меҳр бериш ўрнига кўча кўйда санғийди, ароқхўрлик қилади. Маст бўлиб хотинини болаларининг олдида уриб сўкиб, таҳқирлайди. Баъзи бирлари ниҳоятда эзма бўлиб мижғовлик қилиб, икир чикир гапларни гапириб, ғийбатчилар каби гап ташийдиган, ҳаддан ортиқ гумон қидирадиган, оиласига бахиллик қиладиган бўлади. Олдидаги эрлик вазифасини мутлоқ унутиб қўяди. Эрнинг зулми, эзмаликларига сабр қилган хотин орадан йигирма-ўттиз йил ўтиб, болалар катта бўлгач ҳукмни қўлига олади. Зўравон эрга қарши болаларини гиж-гижлайди, ёмонлайди. Отасининг бадхулқларини кўрган болалар онага қулоқ солиб, отани жеркишни бошлайди. Она иш буюрса, бажаради отанинг гапига қулоқ солмайди. Бундан сиқилган эркак яна ичкилигини кўпайтиради, мижғовлиги ортиб боради ва оилада обрўйи қолмайди.
Яна баъзилар қўлига молу дунё тушгач маишат фаҳш гирдобига тушади. Оиласининг олдида обрўйи тўкилади. Болалар отадан орланадиган бўлиб, айтганини қилмайди. Шу тариқа уйда хотин хўжайин бўлиб олади. Оғзидан боди кириб, шоди чиқиб эрини камситади. Энди эркак аёлига тан беришга мажбур, хотин нима деса итоат этади. Ҳатто маслаҳат ҳам беролмайди. Ўғил-қизлар катта бўлган урай деса бола-чақа, ҳамма бўлиб отага ҳужум қилади. Вақтида оиласига эътибор бермаган ота энди аламдан болаларни қарғаб дуои бад қилади. Натижада болалар турли офат. дард ва балоларга учрайди. Нима бўлганда ҳам ота, ота-да! Онанинг гапига кириб отани урган бола жувонмарг бўлиб, турли бахтсизликларга учрайди. Афсуски охирги пайтларда ушбу ҳолат ҳаётда тез-тез учрайдиган бўлиб қолди.
Олдимга узоқ вилоятга дўстининг тўйига бориб қайтаётган бир киши тўйдаги ҳолатни гапириб берди.
“Тўй ниҳоятда катта тантана билан бошланди. Икки юз килолик буқа сўйилди. Тўйдан олдин масжид имомларини энг зўрларини чақириб эҳсон қилинди. Қорилар хатми Қуръон қилишибди. Савобини ўтганларнинг руҳига бағишланди. Амру маъруф бўлди. Эшитиб роса мириқдим. Иккинчи куни кечда базм бошланди. Кечаги эҳсон қаердаю бугунги базм қаерда? Бир неча юз дона маст қиладиган ичимликлар дастурхонга тортилиб, зўр хонандалар келди.
Ичкиликлар авжига чиқди. Дўстим ичкилик таъсирида даврага тушиб ўйнай бошлади. Отанинг бу қилиғидан уялган она ўғилларига отани даврадан чиқаришни буюрди. Отага болалар даврадан чиқишини сўраганди, ота уларни жеркиб берди. Болалар отани даврадан судраб олиб чиқишди. Биз меҳмонлар олдида, она эрига бемаза гапларни қилди. Ўғиллар қайта-қайта жеркиди. Бошқа вилоятдан келган меҳмонлар олдида қаттиқ мулзам бўлган ота: “Меҳмонлар олдида мени мулзам қилиб, шарманда қилдинг, тўйи бўлаётган ўғлинг, мана бу нонкўр болаларинг хор бўлсин, бахт юзини кўрмасин”, деб дуоибад қилиб юборди. Бу болалар бахтли бўлармикан, нима дейсиз?”, деди. Сиз нима дейсиз азиз ўқувчи?
У инсонниинг айтганида жон бор бугун бу каби ҳолатлар жуда кўп учрайди. Тўйнинг режаси аёллар қўлида. Нима қилиш керак, тўй ёки азага нима сарфлаш керак ҳаммаси улар ҳукмида. Онам вафот қилдилар, раҳматли. Жаноза куни бир нечта аёл олдимга келиб халққа пиёла тарқатинг дейишди. Мен: “Нима учун?” дедим. “Агар пиёла тарқатмасангиз, ҳамма руҳлар чой ичиб ўтирганда, онангиз нимада чой ичади”, дейишди. “Хўп сиз айтганча бўлсин, пиёлада руҳлар чой ичишар, аммо чойнак бўлмаса сувни нимада қайнатишади, бунинг учун чойнак, самовар ҳам тарқатиш керак эмасми?”, дегандим, мени хасисликда айблаб кетишди. Бошқа бир жанозага борсам аёллар пиёла тарқатасан, деб эрини мажбурлади. Эркак аёлини ҳукмини бажарди.
Мавзуимизнинг асоси бугун ўзини ўзи ўлдириш анча кўпайганини биламиз. Ўша ўзини ўлдираётганларнинг ота-онаси ёки ўзи қарғиш олган, ота-онасини жеркиб хўрлаганлар эмасмикан? Қарғиш сабаб вос-восга учраб, балоларга учраб, ўзларини ўлдиришмаётганмикан, деб ўйлаб қоласан киши.
Яна бир воқеа оилавий масала бўйича бир хонадонга бордик. Қайнона келин, набиралар ўртасидаги жанжал. Қайнона, узатилган қизи ҳеч кимга гап бермасди. Бир четда бир киши жим ўтирибди. Бир оғиз гапирмасди. У одамни кимлигини сўрасам ота экан. У кишига: “Нимага жим турибсиз, буларни тинчитсангиз бўлмайдими?” десам. “Хотиним хўжайин у нима деса шу бўлади. Менга деса ҳаммаси қирилиб, балога учраб ўлмайдими, ишим нима?”дейди. Демак аёллар турли сериалларни кўриб, ўрганиб, эркаклар устидан ҳукм юритиш, эркаклар устидан ҳоким бўлиб, болаларни отага қарши қўйиб, Аллоҳ таолонинг ҳукмига итоат этмаганлари боис кўплаб балолар ёғилиши эҳтимолдан холи эмас. Бир кун барчамиз диёнатдан узоқлашсак, аёллар етовига тушиб қолмасмиканмиз?
Шу боис аччиқ бўлсада агар эринг “ит” бўлса унга итоат эт, аёл. Бошинг осмонга етиб вазиру вузаро бўлсанг ҳам эрингни ҳурмат эт ,аёл ва ёки илло оташи дўзахга тушасан. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир аёл вафот этса ва эри ундан рози бўлса у жаннатга киради”, дедилар. Эрига итоатсиз, болаларини эрига қарши қўзғайдиган аёллар Аллоҳ таолонинг қаҳрига учрайди.
Эркакларга мурожаатим ўз вазифангиз, раҳбарлигингизга эътибор қаратмасангиз, вазирингиз аёлингиз, фуқаронгиз болаларингиз исён кўтариб бошингизга чиқиб ўз мусиқаларига ўйнатишса, уларни қарғаб хор қилманг, ҳаммасига ўзингиз айбдор.
Эй фарзанд, ота қарғишидан эҳтиёт бўл! Она қарғиши дўқ, отаники ўқ”.
Эй аёл, болангни отанинг қарғиш ўқига учратма, огоҳ бўл.
Шермурод ТОҒАЙ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади