18:20 / 01.09.2018
22 199

Юрак учун қандай маҳсулотлар фойдали?

Юрак учун қандай маҳсулотлар фойдали?
Экспертларнинг таъкидлашича, юрак соғлом бўлиши, бир меъёрда ишлаши учун минераллар талаб қилинади. Бу нафақат юрак хасталигига учраганлар, балки соғлом одамларга ҳам тааллуқлидир.

Масалан, юрак учун калий ва магний етишмаслиги аритмияга олиб келади. Аритмия ривожланиб кетса, юрак уришдан тўхтайди. Демак, бу масалага жуда жиддий муносабат юритиш лозим.

Юракнинг доимий тарзда бир хил, стандартларга жавоб берадиган даражада ишлаши учун калий ва магний жуда зарур. Чунки улар янги, бақувват тўқималар қурилишида асқотади, асаб тизимида содир бўладиган энг муҳим жараёнларни қўллаб-қувватлайди.

ИЧ ҚОТИШИ ВА ТОМИР ТОРТИШИШИ

Агар организмда магний етишмаслиги кўзга ташланса, автомат тарзда мушаклар заифлашуви ҳамда томир тортишиш жараёни юзага келади. Калий организмда камайиб кетса, одам ҳолсизлана бошлайди, тез-тез ич қотиш ҳодисаси юз беради. Иккала минералнинг ҳам етарли эмаслиги диарея, қусиш, қора терга ботиш ва спиртли ичимлик ичиш каби ҳолатларда кузатилади.

ЮРАК УЧУН ҚАНДАЙ МАҲСУЛОТЛАР ФОЙДАЛИ?

Калийга бой маҳсулотлар:
Банан, тарвуз, апельсин, киви;
Картошка, шпинат, авокадо, қўзиқорин;
Қуритилган мевалар, ёнғоқ;
Кўкатлар, укроп, петрушка.

Магнийга бой маҳсулотлар:
Шпинат, броколли, кольраби;
Банан, малина,
Мош, ловия, фасоль;
Дон маҳсулотлари, макарон, гуруч;
Қуритилган мевалар, ёнғоқ;
Аччиқ шоколад;
Мева ва гиёҳ дамламаси.

Экспертлар ҳеч қачон парҳезли таомларни мутахассис маслаҳатисиз истеъмол қилмасликка чақиради.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юрак учун қандай маҳсулотлар фойдали?