Ёзувчи ва журналист Томас Оппонг муваффақиятга эришишда ҳаётингизни доимий равишда таҳлил қилиш муҳимлигини айтди ва буни тўғри бажариш борасида бир неча маслаҳатлар берди.
Ҳаётингизни беш, ўн, қирқ йилдан кейин қандай кўришни истардингиз? Бу саволга рўйирост жавоб бера оласизми?
Кўпчилик ўзига ҳаёти, нима билан шуғулланаётгани ҳақида ўйлаб кўриш имкониятини бермайди. Биз доим шу даражада бандмизки, баъзида бироз тин олиб, ўтган ҳафта, ой ва йилни баҳолаш тўғрисида унутамиз.
Ҳаёт “аудит”ини ўтказиш бошлаган ишларимизда қандай натижаларга эришганимиз, қайси йўналишда ҳаракат қилиш, нима билан шуғулланишни бас қилиш ва янада яхшироқ бўлиш учун қандай вазифаларни бажариш бўйича баҳолаш.
Бундай таҳлилнинг моҳияти ҳаётни ташкил қилишдан иборат. Муҳими – ўз-ўзимиз билан ростгўй бўлиш.
Биринчидан, ҳар бир мақсад, истак, эҳтиёжни турли қоғозларга ёзинг (масалан, янги иш топиш, ютуқни қўлга киритиш, океан ёнида яшаш).
Иккинчидан, бу рўйхатни категорияларга ажратинг (масалан, соғлик, оила, карьера).
Учинчидан, уларни вақт бўйича ташкил қилинг (ҳар бир мақсадга эришиш учун қанча вақт кетади).
Шахсий ҳаётнинг “тафтиши”ни ўтказсангиз, самарадорлигингиз ортади.
Ҳаммаси бўлиб нима сизни кўпроқ қизиқтиради/хавотирга солади ва сиз бунинг устида иш олиб боряпсизми?
Бундай текширувни доимий тарзда ўтказинг. Заруриятга кўра, ҳаётингиз мақсадларини қайта текширинг ва диққатни ўзгартиринг. Ўз тақвимингизга ҳафталик, ойлик “аудит”ни киритинг. Ўзингизга қуйидаги саволларни беринг:
Фото: Unsplash
Қай бири яхши ўтди? Ёмон ўтди? Мен нимани яхшироқ бажараман?
Бир неча соатни текширувга сарфлаш шарт эмас. Бир ҳафта давомидаги ўз самарадорлигингизни тезда баҳолашингиз мумкин:
- Бу мақсадларимга эришишда қандай ёрдам беради?
- Буни ишлар рўйхатига киритиш орқали нимага эга бўламан? Бошқа йўл билан ҳам шу фойдага эга бўламанми?
- Буни ишлар рўйхатидан олиб ташлаш эвазига нимани йўқотаман? Узоқ муддатли мақсадларга эришиш учун бу таъсир қиладими?
- Мен яратганимга кўра кўпроқ истеъмол қиламанми ёки аксинча?
- Тайм-менежментга нима дейсиз? Чалғишлар самарадорликка таъсир қиладими?
Бир неча дақиқа давомида бўлса-да, ўтган замонни таҳлил қилинг ва нимага эришганингиз, келажакда ақллироқ бўлиш учун ўйлаб кўринг.
Ўзингизга ёрдам беришингиз керак одамдек муносабатда бўлинг. Шахсий “қайта ишга тушириш” ўйлаб кўриш учун аъло даражадаги ёндашув.
Ўз-ўзини текшириш устуворликларни тўғри тартиблаш ва ҳар ҳафта диққатни қаратишда ёрдам беради. Иш ва ҳаётнинг таҳлили ривожланиш учун ғоялар олиб келади. Кўп одамлар қандай қилиб яхшироқ бўлишни билмаганлари учун бир жойда туриб қолишади. Улар ўз ҳаётини баҳолашмайди!
Натижа ҳиссага боғлиқ
Агар яхшироқ натижаларга интилаётган бўлсангиз, ўз ҳиссангизни баҳоланг. Ишларнинг ҳозирги ҳолатига норози бўлсангиз, вақтни нимага сарфлаётганингизга эътибор беринг.
Фото: Unsplash
Маълумотларнинг катта қисми вақтни олади ва мақсад, орзуингиз учун долзарб ҳисобланмайди. Бир хил ҳаракатларни бажаришда давом этсангиз, бошқа натижалардан умид қилиш ярамайди. Фойдали бўлмаган машғулотлар рўйхатини қисқартиринг, мақсадларингизга эришишга муваффақ бўласиз.
Қадамлар
Ҳар ой ўз машғулотларингизни қайта кўриб чиқиш учун вақт ажратинг. Ижтимоий тармоқлар ҳам бундан истисно эмас.
- Бу ҳаракатлар мақсад, истак ва қадриятларни акс эттирадими?
- Айни пайт қайси машғулотлардан воз кечишингиз керак?
- Аксинча ниманинг устида қаттиқ ишлаш керак?
- Кейинги ойлар давомида нимага эриша оласиз?
- Узоқ муддатли мақсадлар нималардан иборат?
- Ҳаётий мақсадларга янада яқин келиш учун бугун нима қила оласиз?
Агар бошқа мақсадларга эришишни истасангиз, бироқ айни дамда бажараётган ишларда давом этсангиз, ҳеч нарсани ўзгартирмайсиз. Агар катта нарса ҳақида орзу қилаётган бўлсангиз, ҳар кунлик хатти-ҳаракатларни таҳлил этиш вақти келди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади