10:36 / 07.12.2018
5 375

Нега аёллар эркакларга нисбатан ёмонроқ қарийди?

Нега аёллар эркакларга нисбатан ёмонроқ қарийди?
Инсон умри ва соғлиқ, ўзаро чамбарчас боғлиқ. Бироқ одамларда қизиқ парадокс бор. Бир томондан, қандай ёшда бўлишидан қатъи назар, аёлларга қараганда эркаклар орасида ўлим даражаси юқорироқ эканлиги маълум. Бошқа томондан эса аёллар соғлиғи вақт ўтган сари ёмонлашиб боради – улар эркаклардан ҳам ёмонроқ қарийди.

Буни нисбатан чидамсиз бўлган эркаклар ҳаётининг эрта даврларидаёқ сараланиши билан изоҳлаш мумкин (ахир эркаклар орасида ўлим даражаси аёлларникига нисбатан юқори). Шу сабабли ҳаётининг эрта давридан ўтиб олган эркаклар генетик ва бошқа жиҳатдан кучли бўлади.

Бироқ, Англиянинг Эксетер университети тадқиқотчиларининг “Nature Communications” илмий журналида чоп қилинган мақоласи парадоксни бошқача тушунтиради. Бу икки жинс орасида генетик конфликт, аниқроғи ҳар икки жинснинг соғлиғи ва фитнесига жавоб берувчи генлар ўртасидаги тўқнашув билан боғлиқ.

Фитнес ва соғлиқ бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва ўхшаш, лекин улар айни бир хил нарса эмас. Фитнес репродуктив қобилият, яъни инсон ҳаёти давомида қолдириши мумкин бўлган авлодлар сони бўйича баҳоланади. Шубҳасиз, соғлом одамнинг насл қолдириш эҳтимоли юқори бўлади. Лекин аёлларда фитнес ва соғлиқ маълум ёшда боғлиқлигини йўқотади. Насл қолдириш қобилияти ҳайз кўриш тўхтагандан сўнг йўқолади. Эркакларда эса ундай эмас – уларнинг насл қолдириш имконияти аёлларга нисбатан узоқроқ давом этади.

Қариган вақтда эркаклар саломатлигини сақлаб қолишга ёрдам бериб, лекин аёлларникини ёмонлаштирса, бундай ген яшашда давом этади. Табиий танланиш уни йўқ қилиб юбормайди. Ахир у қариган эркаклар саломатлигини сақлашга, унинг мослашувчанлигини оширишга ёрдам беради. Аёллар саломатлиги эса бу ерда ҳеч қандай рол ўйнамайди. Назарий жиҳатдан эркаклар ва аёллар геноми турлича бўлса, бундай муаммони четлаб ўтиш мумкин эди, лекин уларнинг геномлари бир хил.

Албатта, аёллар мослашувчанлигини оширувчи ва саломатлигини сақлашга ёрдам берувчи ҳамда эркаклар организмига акс таъсир этувчи генлар ҳам мавжуд. Лекин бундай генлар аёллар репродуктив ёшда бўлгунича аҳамиятга эга.

Манба: Турон24

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нега аёллар эркакларга нисбатан ёмонроқ қарийди?