09:48 / 30.12.2018
14 759

Тушингиз таъбирини билишни истайсизми?

Тушингиз таъбирини билишни истайсизми?
ИЛОН: Тушда илон кўриш ёруғлик белгиси. Илон чақса, қандайдир кўнгилсизликка учрайсиз. Илон ўйнатсангиз, қўлингизга қўшимча даромад тушади.
ГЎШТ: Тушда гўшт кўриш кўнгилсизликдан дарак беради. Қайсидир қариндошингиз касалга чалиниши мумкин. Гўштни ушлаб туриш, сотиб олиш, умуман қўлга олиш хасталик аломатидир. Гўшт ейиш ҳам жиддий кўнгилсизликка яқинлигини англатади.
ВАННА: Уйланмаган ёки турмушга чиқмаган йигит-қизлар тушида ванна қабул қилса, хавотир ва ҳаяжонли лаҳзаларни бошдан кечириши мумкин. Ҳомиладор аёл ванна қабул қилса, кўнгилсизлик, бахтсиз тасодифга йўлиқиши мумкин. Агар кўпчилик бўлиб ванна қабул қилсангиз, йўлингизга ҳасадгўй ва кўнгли қоралар кўндаланг бўлиши мумкин.
ВЕЛОСИПЕД: Баланд чўққига велосипедда кўтарилиш мартабангиз юқорилашидан дарак беради. Аёл киши тушида велосипедда баланддан пастга қараб тушса, кўнгилсизликка учраши мумкин. Саломатлиги ҳақида жиддий қайғуриши лозим бўлади. Башарти тўғри ва текис йўлда велосипед ҳайдаб кетаётган бўлсангиз, ишларингиз бароридан келади.
ГИЛОС: Тушда гилос кўрсангиз, янги дўстлар орттирасиз, мавжуд дўстлар, танишлар орасида ҳурматингиз ошади. Гилос есангиз, қимматбаҳо бир буюмга эгалик қилишингиз кутилади. Яшил гилос кўрсангиз, билингки, омад сиз тарафга яқинлашиб келмоқда.
ҚАРҒА: Тушда қарғани кўриш ташвиш келтиради. Қарғанинг қағиллашини эшитсангиз, кимлардир кайфиятингизни бузиши мумкин. Уйланмаган йигитлар тушида қарға кўрса, қайсидир қиз алдаб кетишидан даракдир.
ЎҒРИ: Тушингизда ўғри бўлсангиз-у, милиционерлар ортингиздан қувласа, кўнгилсизликка учрашингиз мумкин. Агар ўзингиз ўғрини қувиб тутиб олсангиз, душманларингиздан бирини ҳар жабҳада енгиб чиқасиз. Агар тунда ўғрилар ортингиздан қувласа, душманларингиз билан муносабатларингиз янада ёмонлашади.
БИТ: Тушда бит кўриш қайғу ва ташвишдан дарак. Устингизда бит ўрмалаб кетаётган бўлса, кутилмаган бойликка эришасиз. Битни тутиб олиб қўлингизда ушлаб турсангиз, бу ҳам давлат келишидан дарак беради.
ОЛМОС: Тушингизда қимматбаҳо тошлар подшоси ҳисобланмиш олмос кўрсангиз, билингки, сизни олдинда катта-кичик кўнгилсизликлар кутмоқда. Ўйлаб қўйган муҳим режангизни амалга ошира олмайсиз.
МАРҲУМ БОБО, МОМО, ҚОНДОШЛАР: Агар тушингизда оламдан ўтган яқинларингиздан бирини узоқдан кўрсангиз, сиз ҳаётингизда яна бир муваффақиятга яқин турибсиз. Марҳум ё марҳума билан қучоқ очиб кўришсангиз, яқин қариндошлардан бири билан юз кўришасиз. Агар марҳум бобо ёки момонгиз кўпчилик қариялар қуршовида сизни дуо қилса, ишласангиз, ишда, ўқисангиз ўқишда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятга эришасиз, Оллоҳнинг мўъжизаларидан бирини кўриш бахтига муяссар бўласиз.
ҚАШШОҚ: Тушда ўзингизни ўта қашшоқ ҳолда, жулдур кийимларда кўрсангиз, кўнгилсизлик эшик қоқиш арафасида деб билинг ва эртаси куни албатта гадойга садақа беринг. Агар қашшоқ одамларни кўрсангиз, ҳар жабҳада омадга эришасиз.
ОТ: Тушда от миниш обрў, мартаба ортишидан дарак. От босиб кетса, дардларингиз арийди.
МУШУК: Тушда мушукни эркаласангиз, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Мушук тирмалаши бахтсизликдан далолат беради.
ПУЛ: Тушда пул олиш қайсидир танишлар билан суҳбатдан дарак беради. Бировга пул бериш ўзингиз бошқа бир одам ҳақида кимларгадир гапириб беришингиз кутилади.
ЛОЙ: Тушда лой, балчиқ кўрсангиз, душманларингиз яна оёғингизга болта уриш пайига тушган бўлади. Лойга ботсангиз, маломатга қолишингиз мумкин. Танангиз лойга ботган ва сиз уни тозалаб ташласангиз, маломатлар, туҳматлар, айбловлар ва танқидлар барҳам топади.
СОҲИБЖАМОЛ: Эркаклар тушида гўзал қизларни кўрса, хонадонида хурсандчилик ҳукм суради. Агар озғин, ранги синиқ қизни кўрсангиз, оилангизда кимдир хасталикка чалинади. Агар эркак тушида соҳибжамол билан бирга юрган, суҳбат қураётган бўлса, ишда ва шахсий ҳаётда унга омад кулиб боқади.

Манба: "Ҳордиқ"

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тушингиз таъбирини билишни истайсизми?