Қандай одам андиша ва фаросат эгаси бўла олади? Булар ўзи инсонга нима учун керак?
Инсон — инсон билан тирик. Бу жуда кўҳна ҳақиқат. Лекин ҳар одамнинг ўзи бир дунё, худди дарахт япроқларига ўхшаб, бир-бирини такрорламайди, тақдири, қайғуси, ташвиши ўзгача. Кўча-кўйда баъзида шундай одамларни учратасанки, беихтиёр ҳали сўзлашмасдан туриб кайфиятинг гоҳ у, гоҳ бу томонга ўзгариб кетади. Шундайлар борки, уларнинг юзларидаги самимият, мулойим кулги, чиройли қарашлар мум қотган тилларга-да «жон ато этиб» юборади. Гапирмасалар-да, руҳингда тетиклик сезасан.
«Жилмайишни билмайсизми? Жилмайиш учун нима қилиш керак? Дастлаб ўзингизни жилмайишга мажбур қилинг. Агар ёнингизда ҳеч ким бўлмаса, ҳуштак чалиб ёки минғирлаб бирорта куйни хиргойи этинг» (Дейл Карнеги). Албатта, бу энг қийин вазиятдан чиқиб кетишингизга имкон туғдиради. Ва бу атрофдагиларнинг миясида олижаноб, омилкор, гўзал инсоннинг портрети чизилиб қолишига замин яратади.
Инсон ҳеч қачон қиладиган ишига бепарво муносабатда бўлиши керак эмас. Фикр қилинг, бош қотиринг, аммо ҳеч қачон хушчақчақликни йўқотманг. Ўзингизни худди бахтли одамдек ҳис қилишга ҳаракат қилинг ва бу сизда аъло кайфият ҳосил қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда Гарвард университети профессори У.Жеймс шундай ёзади: «Хулқ-атвор кайфият натижаси ҳисобланади, лекин улар ажралмасдир. Биз иродамиз, хулқ-атворимизни бошқарар эканмиз, бевосита иродамизга бўйсунувчи кайфиятимизни ҳам бошқарамиз. Шундай экан, бузилган кайфият ўрнига ирода зўри билан кайфият ҳосил қилиб, ўзимизни тутиб, яхши иш бўлгандай ҳаракат қилмоғимиз лозим».
Киши вазиятдан чиқиб кетишни истамас экан, руҳий изтироблар, салбий ахборотлар кўнглимизнинг нозик деворидан сизиб ўтиб, тушкунлик, ҳорғинлик устун келади. Бу ишда, уйда, кўча-кўйда бизни тарк этишни истамайди. Одам бора-бора халқ тили билан айтганда «ўзини ўзи еб» боради.
Халқимизда қадимдан кишининг хулқи, одобига баҳо беришда юз-қиёфасига алоҳида эътибор берилган. Ҳатто, қиёфа илми билан махсус шуғулланишган. Ҳадислардан бирида: «Яхшиликни очиқ чеҳра кишилардан кутинглар», дейилади.
Ҳақиқатан, чиройли, очиқ юзли кишиларнинг қалби ҳам чиройли, гўзал бўлади, бошқаларга меҳру оқибатли бўлиб, доимо кулиб туради, дунёнинг ортиғи-камига ғам чекмайди.
Бир фозилдан: «Қайси фазилат энг яхши фазилат саналади?», деб сўрашибди. Шунда у: «Кулар юзли, ширин сўзли, хушмуомала бўлиш», деб жавоб берган экан. Зеро, очиқ юзли, хушхулқ, хушмуомала одам андиша ва фаросат эгаси бўлади. Бу гўзал сифатларга эга бўлган одам билан ҳамсуҳбат бўлиш ёмон хулқли, қўрс бир олимдан дарс олишдан-да афзалроқ бўлса ажаб эмас.
Акмал ИКРОМ
Манба: "Оила даврасида" “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”