Ўзбекистонда 8 та банк жазога тортилди, яна 20 таси огоҳлантирилди

1 дақиқа ўқиш202
Ўзбекистонда 8 та банк жазога тортилди, яна 20 таси огоҳлантирилди

Ўзбекистонда банк тизимидаги назорат натижаларига кўра бир нечта молиявий ташкилотларга нисбатан чора кўрилди, деб хабар берди centralbank.uz.

Марказий банк ҳузуридаги Банк назорати қўмитаси сентябрь ойидаги йиғилишида 43 та масала кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилди. Уларнинг катта қисми рўйхатга олиш, рухсат бериш ва банк фаолиятини баҳолашга оид бўлди.

Текширувлар чоғида айрим банк ва тўлов ташкилотларининг пруденциал талаблар ҳамда қонунчилик нормаларига тўлиқ риоя этмагани аниқланди.

Натижада 7 та банк ва 13 та тўлов ташкилотига расмий огоҳлантириш берилди — уларга камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Шу билан бирга, 8 та банк жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларини бузгани, шунингдек, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнида қонун талабларига амал қилмагани учун жаримага тортилди.

Марказий банк таъкидлашича, бундай чоралар банк тизимидаги шаффофликни кучайтириш ва фуқаролар ишончини мустаҳкамлашга қаратилган. Муттахассислар фикрича, бу қарор молия бозорида интизомни оширишга хизмат қилади.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?