7 инсон ҳаётини олган портлаш айбдорлари жазога тортилди

1 дақиқа ўқиш182
7 инсон ҳаётини олган портлаш айбдорлари жазога тортилди

Самарқандда жорий йил май ойида юз берган ва етти инсоннинг ҳаётига нуқта қўйган портлаш иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, фожеа Самарқанд шаҳридаги хусусий уйда содир бўлган. Портлаш оқибатида бир оиланинг етти аъзоси ҳалок бўлган, бир неча уй ва қурилмаларга катта зарар етган.

Текширув жараёнида маълум бўлишича, портлашга сабаб бўлган газ тармоғи лойиҳа ҳужжатларисиз ва хавфсизлик талабларига зид ҳолда ўрнатилган. Энг оғриқлиси шундаки — хонадон эгалари бу ҳолат ҳақида 11 марта тегишли ташкилотларга мурожаат қилган, аммо уларнинг бирортасига жавоб бермаганлар.

Шундай қилиб, “Самарқанд ҳудуд газ таъминоти” корхонаси ходимларининг лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги туфайли газ оқими марказий оқова қудуғига сизниб, чақнаш оқибатида кучли портлаш содир бўлган.

Фожеа нафақат бир оиланинг ҳаётини барбод қилди, балки бутун маҳаллада чуқур из қолдирди. Кўпчилик ҳали ҳам ўша тунни ёдга оларкан, адолат тикланишини кутиб яшаганини айтиб ўтди.

Суд жараёнида аниқланишича, корхонанинг тўрт нафар масъул ходими жиноятга бевосита алоқадор бўлган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми “а” ва “б” бандлари асосида айблов қўйилган. Суд ҳар бирига етти йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Шу билан бирга, суд қарорiga кўра, “Самарқанд газ таъминоти” корхонаси фуқаролар олдидаги моддий жавобгарликни ҳам зиммасига олади. Корхонадан портлаш оқибатида зарар кўрган фуқаролар фойдасига қарийб 6 миллиард сўм ундирилади.

Бу иш нафақат бир фожеанинг ёпилиши, балки масъулиятсизликнинг жавоби сифатида баҳоланмоқда. Чунки ҳар бир мурожаат, ҳар бир сигнал ўз вақтида эшитилганида, бу етти инсон бугун тирик бўлиши мумкин эди.

Муттахассислар таъкидламоқда: газ тизимидаги ҳар бир хато — инсон ҳаёти билан боғлиқ. Бундай воқеалар такрорланмаслиги учун тизимда нафақат техник, балки инсонпарварлик назорати ҳам кучайтирилиши зарур.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?