Пойтахтда ички ишлар бошлиқлари янги лавозимларга тайинланди
1 дақиқа ўқиш537

Тошкент шаҳрининг бешта туманида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига (ИИО ФМБ) янги раҳбарлар тайинланди.
Юнусобод туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича бошлиқ ўринбосари бўлиб ишлаб келган Акмал Баҳромов — Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланди.
Олмазор тумани ИИО ФМБни бошқарган Маҳкам Вафоев — Юнусобод тумани бошлиғи, унинг ўрнига эса Иброҳим Ҳасанов тайинланди.
Шунингдек, Искандар Рашидов — Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек Аъзамхўжаев эса Бектемир тумани ИИО ФМБ раҳбарлигига тайинланди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…