Араб хурмоси. Рамазон ойида бу ажойиб мева билан оғизни очиш одат бўлиб қолган. У жуда фойдали мева, шифобахшлигини айтиб тугатиб бўлмайди.
Араб хурмоси минерал ва витаминларга бой мевадир. Унинг таркибида мавжуд бўлган, организмга керакли 23та аминокислота бошқа меваларда учрамайди. Араб хурмосини доимий равишда, кунига камида 3-4 дона еб турилса, кўп касалликларга даво бўлиши исботланган.
Бу мевадан кунига 3-4 та ейиш танангизни ёшартиради. Бу мева овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини меъёрга келтиради. Холестеринни камайтиради. Араб хурмоси иштаҳани пасайтиради. Оқ шакар ўрнини босади, озишда ёрдам беради. У темирга бой, 100 грамида одам организмидаги темирнинг бир суткалик меъёрининг 11 фоизини сақлайди.
У камқонликда ҳам катта фойда беради. Калийга бой. Хурмо инсульт хавфини 40 фоизга камайтиради. Унда фосфор, кальций кўп. Бу эса мия ва ичаклар фаолияти учун жуда фойдали. Бу мева ич қотишида дори бўлади. Бунда тунги уйқу олдидан бир пиёла қайнаган сув билан 2-3 та мева ейилади.
Жинсий ожизликда хурмо эчки сути билан бирга ейилса шифо бўлади. У юқори қон босимини туширади.
5-6 та хурмода 80 г магний бор ва бу қон томирларини кенгайтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики 370 мг магний инсон учун кунлик меъёр ҳисобланади. Бу миқдор қон босимини бир меъёрда ушлаб туради. Хурмо қаришнинг олдини олади. У туғруқдан кейин ҳам фойдали, у сутни кўпайтиради.
Олмада мис ва рух кўп бўлса, хурмода натрий, калий, магний, кальций ва темир кўпроқ. Хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар, тери ва жинсий аъзолар фаолиятини яхшилаш учун хизмат қилади".
Хурмо меваси худди қовоқ, ўрик ва бошқа сариқ-оловранг мевалар ҳамда сабзавотлар каби ёш билан боғлиқ ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Хурмо меваси таркибида жуда кучли аксилоксидант моддаси ҳисобланувчи юқори миқдордаги бета-каротин мавжуд. У ҳужайра тузилмаларини бузувчи эркин радикаллар билан курашади.
100 грамм маҳсулот 305 ккал (килокалория) бўлиб, ундаги оқсиллар 2,2 гр. ёғ 0,2 гр. углеводлар 71,9 гр.ни ташкил этади.
Хурмо таркибида 60-65 фоиз углевод бўлган ягона мева тури саналади. Маҳсулотнинг фторга бойлиги тишларни кариесдан ҳимоя қилади ва таркибидаги селен юрак хасталиклари хавфини олдини олади. Мева таркибида 23 турдаги аминокислоталар ҳамда пектин, А провитамини, В гуруҳига кирувчи витаминлар мавжуд. Шунингдек, унинг таркибида рух, темир, магний, калий, марганец, альюминий, натрий, кобальт, кадмий, бор каби микроэлементлар ва минераллар учрайди. Хурмонинг энг фойдали хусусиятлардан бири унинг таркибида холестерин моддаси мавжуд эмас.
У ақлий қобилиятни ривожлантириб, иш суръатини ошириш хусусиятига эга. Мазкур мева истеъмол қилинганда, инсоннинг нафақат ички организми, балки ташқи гўзаллигига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Фоли кислотаси ва Е витаминига бойлиги сабаб, у сочлар илдизини мустаҳкамлаб, тирноқларнинг синувчанлигини олдини олади ҳамда организмдаги йўқотилган калий ўрнини тиклайди. Мазкур мева юрак қон-томир касалликлари, хавфли ўсма, сил, аритмия, гипертония (қон босимининг юқори бўлиши) билан боғлиқ касалликларда тавсия этилади.
Араб хурмосининг (баъзи манбаларда эрон хурмоси деб ҳам аталади) янги узиб олинган тури ўзининг силлиқлиги, ҳар қандай қатламлардан холилиги билан ажралиб туради. Унинг меваси серсув бўлади, аммо қуритилган хурмочалик ширин бўлмайди.
Хурмо ҳақида ҳадис
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам севган мевалардан бири хурмо бўлган. Инсон вужудига ошқозон ости безида инсулиннинг бир маромда ажралишини таъминлашга ёрдам беради ва шу тариқа қондаги қанд миқдорининг ошиб ё тушиб кетмаслигига ҳисса қўшади. Шунингдек, юкли аёлларда дард келишини енгиллаштиради. Бу хислат Марям сурасида қуйидагича ифода этилган.
“Бас, тўлғоқ дарди уни бир хурмо дарахти тубига олиб борди ва у деди: «Қани эди, мана шундан (туғишдан) олдин ўлиб, бутунлай унутилиб кетсам”. “Шунда (хурмо дарахтининг) остидан (Жаброил) нидо қилди: «Ғамгин бўлма, Роббинг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди”. “(Мана шу қуриб қолган) хурмо шохини силкитгин, токи у (Менинг қудратим билан) сенга янги хурмо меваларини тўксин!”. “Бас, еб-ичгин ва шод бўлгин!..” ("Марям" сураси, 23-26-оятлари).
Хурмо таркибидаги фруктозанинг юксак миқдори инсон танасига қувват бағишлайди ва унинг зийраклигини оширади. Ҳомиладор аёлларни дард тутган вақтда ширинлик ва қувват бўлувчи таомлар ейишга ташвиқ этилишининг сабаби ҳам шу. Туғиш вақтида қувватини йўқотиб, заифлашиб қолган аёллар яна кучга тўлиб олиш учун хурмо есалар кўп фойдали бўлар экан. Айниқса, эмизикли даврида сут гормонларини фаоллаштириб она сутининг ортишига ҳам фойда беради. Тўқималарга жуда бой бўлгани боис ичакларнинг фаолиятини тартибга солади ва қабзиятга қарши ажойиб дори вазифасини ўтайди.. Шунингдек, ичак саратонига йўл очиши мумкин бўлган биокимёвий моддаларнинг камайишига ёрдам беради. Буюк Роббимиз Биби Марямнинг тўлғоғи яқинлашган вақтда унга: "Хурмо е!" деб амр этишининг мўъжизаси ана шунда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳадиси шарифларида: “Агар сизларда хурмо бўлса, у билан оғиз очинглар, агар бўлмаса, сув билан. Чунки бу покланишдир”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Манбалар асосида Саида тайёрлади
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”