date

Верратти ҳақиқий сеҳргар эди — Витинья

Верратти ҳақиқий сеҳргар эди — Витинья
ПСЖ ярим ҳимоячиси Витинья ўзининг собиқ жамоадоши Марко Верратти ҳақида фикр билдирди. Витиньянинг сўзларига кўра, у Верратти билан бирга майдонга тушганидан завқ олган.

Витинья шундай деди: "Мен учун у билан бирга ўйнаш катта завқ эди. У жуда кўп қирраларга эга ярим ҳимоячи эди.

Унда ҳаммаси бор эди: ҳимоя, ҳужум, ўйинни кўриш қобилияти, техника – у ҳақиқий универсал футболчи эди. Мен у билан бирга ўйнашни жуда ёқтирардим, биз бир-биримизни жуда яхши тўлдирардик.

Афсуски, биз бирга кўп ўйнай олмадик. У ҳақиқий сеҳргар, ажойиб ярим ҳимоячи эди." Марко Верратти 2012 йилдан 2023 йилгача ПСЖ сафида ўйнаган.

Ҳозирда 32 ёшли италиялик футболчи Қатар клубида, "Ал-Духаил" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Верратти ҳақиқий сеҳргар эди — Витинья