
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида террорчилик ҳужумини тайёрлашда гумон қилинган беш нафар чет эл фуқароси ҳибсга олинди
— мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) ахборот хизмати.
Расмий маълумотларга кўра, гумондорлар террорчилик ҳужумини амалга ошириш учун алоҳида режа тузиб, уни сентябрь ойида тайёргарлик босқичига олиб чиқишган. КНБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида улар фаолияти фош этилган ва дарҳол қўлга олинган.
Тергов ишлари давом этмоқда. Расмийлар хавфсизлик сабаблари боис тергов тафсилотларини очиқламаган.
Бундан ташқари, сентябрь ва октябрь ойларида терроризмни тарғиб қилишда гумон қилинган саккиз нафар Қозоғистон фуқароси ҳам жиноий иш доирасида ҳибсга олингани маълум қилинган. Уларнинг фаолияти ҳам экстремистик ғояларни тарқатиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Қозоғистонда теракт режалаштирган чет элликлар қўлга олинди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар