16:30 / 13.07.2019
3 649

Ақлий қобилиятларингизни ёмонлаштирадиган тўртта “беозор” одат

Ақлий қобилиятларингизни ёмонлаштирадиган тўртта “беозор” одат
Фото: Unsplash
Кўпчилик иш кунини синчковлик билан режалаштиради. Бироқ бўш вақти жуда унумсиз ўтиб кетади. Унинг катта қисмини бир қарашда беозор бўлган одатлар эгаллаши мумкин. Нейроолим Тара Сворт доимий равишда ўзингизни ўзгалар билан таққослаш ақлий қобилиятларингизни кучсизлантириши мумкин, деб ҳисоблайди Fast Company.

Ақлий қобилиятларга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин бўлган нарсалар қуйидагилар.

Янгиликларни кўздан кечириш
Кўпчилик дунёда нима юз бераётганини билишни истайди. Илгари бунинг учун янгиликларнинг кечки сони ёки тонгги газеталарни кутишарди. Энди эса телефонлар сабабли янгиликлар ҳақида исталган вақтимизда маълумот олишимиз мумкин. Бу эса бизни доимий равишда янгиликларни текшириш ва сўнгги воқеалардан хабардор бўлишга ўргатди.

Кўпчилик ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш кераклигини тушунади. Айримлар хабарномаларни ўчириб қўйишади, муайян муддатга иловалардан воз кечадилар ва лентани ўқиш учун махсус вақт ажратишади.

Бироқ янгиликлар сайти ва иловалардан «бош кўтариш» мушкул. Asurion 2018 сўровномаси одамларнинг кўпчилиги ҳар 12 дақиқада ўз телефонини текширишини кўрсатди. Бунда сиз вақтнинг ўзинигина йўқотмайсиз.

Кўпчлик нейроолимлар янгиликларни ўқимасликка ҳаракат қилишади, чунки улардаги салбий жиҳатлар юз бераётганларга таъсир кўрсатиш имконини бермасада, тушнкулик ҳолатини чақириши мумкин. Бу ҳис эса диққатингиз ва кучингизни олади. Америка психология ассоциацияси сўровномаси янгиликлар одамларнинг 56 фоизида зўриқиш чақиришини кўрсатди.

Табиийки, ҳар ким ҳам янгиликларни ўқишдан бутунлай воз кеча олмайди. Ҳеч бўлмаганда айрим чекловларга киритишга ҳаракат қилинг. Масалан, доимий равишда очиб ўқиш истагани уйғотувчи янгилик иловаларини ўчириб қўйинг.

Ўзингизни ўзгалар билан таққослаш
Бу одат дунё каби қадимий. Ижтимоий тармоқлар пайдо бўлиши билан таққослаш учун янада кўпроқ сабаблар пайдо бўлди. Ўзингизни ўзгалар билан таққослаш инсонга табиат томонидан берилган.

Ўзингизни ўзгалар билан таққослаш одатидан халос бўлиш учун ижтимоий тармоғингиз лентасини тартибга солиш керак. У ердан сизда ҳасад ҳиссини уйғотадиган нарсаларни олиб ташланг.

Агар реал ҳаётда ўзингизни бирор кимса билан таққослашда давом этсангиз, бу одамга ўзгача назар ташлашга ҳаракат қилинг. Шахсий жиҳатларингиз, камчиликларингиз, ўзингиздаги умумий жиҳатлар ҳақида ўйлаб кўринг. Ана шунда ҳасадингиз ғамхўрликка айланади.

Зўриқишни овқат билан ейиш
Одатда «зўриқишни ейиш» ҳақида гапирганимизда бир челак музқаймоқ истеъмол қиладиган одамни тасаввур қиламиз. Аслида эса одамлар нафақат зўриқиш, балки ҳавотирлилик ва зерикишни ҳам «ейишади». Овқат истеъмоли сизни тинчлантириши мумкин.

Ҳисларингизга боғланган одатни қандай ўзгартириш мумкин? Бунинг учун муаммони «ейишга» ҳаракат қиладиган вақтингизни кузатиш керак. Кундалик ёки телефонингизда сабабсиз бирор нарса ейиш истаги пайдо бўлган ҳолатни қайд этишга ҳаракат қилинг. Хулқ-атворингизда бирор қонуниятлар борми? Зерикканингизда, бекорчиликда, ҳафа бўлганингизда ёки жахлингиз чиққанида бирор нима ейиш истаги пайдо бўладими? Истагингиз сабабини топганингизда ўзингизни тўхтатишни ўрганасиз.

Шуни унутмаслик керакки, зарарли егулик одатланишни чақиради. Шакар ва ёғга бой овқатларни истеъмол қилиш бизни ана шундай маҳсулотлардан янада кўпроқ ейишга ундайди. Улар миямизга катта фойда келтирмайди. Шунинг учун рационингизда тўйимли маҳсулотлар бор эканини кузатинг. Улар нафақат одамни тўйдиради, балки ақлий қобилиятларни ҳам яхшилайди.

Кўп вазифалилик
Юзлаб мажбуриятларингиз мавжуд бўлганида кўп вазифалилик зарурдек бўлиб кўринади. Бироқ тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳар сафар бир-бирига боғлиқ бўлмаган вазифаларни бажаришга ҳаракат қилганимизда миямизни чарчатамиз ва кўп қувват сарфлаймиз.

Бир вақтнинг ўзида бир неча иш билан шуғулланиш одатидан халос бўлиш учун нимани қачон бажаришни аниқ чегаралаб олиш керак. Битта вазифани бажариш учун кўпроқ вақт сарфланг ва сизни чалғитиши мумкин бўлган барча нарсалардан халос бўлинг.

Ушбу одатларнинг бари беозор бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ уларга жуда тез-тез берилсангиз, сизнинг ақлий қобилиятингизга таъсир қилиши мумкин. Шундай экан, кейинги сафар ана шу одатлардан бирини ўзингизда сезсангиз, уларни қандай фойдали машғулотлар билан алмаштириш мумкинлиги ҳақида ўзингизга савол беринг. Миянгиз бунинг учун сизга миннатдорчилик билдиради.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ақлий қобилиятларингизни ёмонлаштирадиган тўртта “беозор” одат