Қаҳванинг ҳаётимиздаги ўрни шунчалик муҳимки, кунимизни бир финжон қаҳвасиз тасаввур қила олмаймиз. Гарчи қаҳва ва унинг таркиби ҳақида кўплаб маълумотлар бўлса-да, соғлиқ учун фойдали томонлари ҳам борми деган савол ҳаммамизни қизиқтиради. Бу қахва таркиби фақатгина кофеиндан иборатми ёки унинг бошқа хусусиятлари борми?
1. Қаҳвани хуш кўрувчиларнинг хавфли касалликларга чалиниш эҳтимоли камроқ.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қон таркибида кофеин моддасининг миқдори юқори бўлиши Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимоли камроқ бўлишига сабаб бўлади. Шунингдек, қаҳва аёлларда учрайдиган тери саратонидан ҳам сақлайди.
2. Қаҳва мушаклардаги оғриқни қолдирувчидир.
Эрталабки машғулотдан сўнг мушаклардаги оғриқни қолдириш учун қаҳва ичиш тавсия қилинади.
3. Қора қаҳва таркибида кофеин моддаси камроқ бўлади.
Қора қаҳва таркибида кофеин моддаси кўп бўлади деб ўйлайдиганлар анча янглишади. Чунки қанча қаҳва кўп куйдирилса, шунчалик кўп кофеин моддасининг кучи йўқолади.
4. Қаҳва аслида мевадан олинади.
Қаҳва доналари аслида ловиясимон эмас, балки гилосга ўхшаш мевадан олинади.
5. Дастлаб ушбу маҳсулотни эчкилар туфайли топишган.
Эфиопияда тахминан 800-йилда бир чўпон ўзи билан қаҳва доналарини олиб келади ва эчкилар айнан шуни еб ҳар хил ҳаракатлар қилганини пайқаганини айтади. Сўнг бошқалар ҳам уни еб кўриб кайфиятлари кўтарилганини сезишади.
6. Америкада қаҳва 1600-йилларнинг ўрталарида кириб келган.
Қаҳва биринчи марта 1600-йилларнинг ўрталарида Нью-Амстердам (ҳозирги Нью-Йорк)да сотила бошланди.
7. Қаҳва ўз жонига қасд қилиш ва тушкунлик хавфини камайтиради.
Хусусан, аёлларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўпроқ қаҳва ичганларда руҳий тушкунлик ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кам бўлган. Яна бир текширув шуни кўрсатадики, кунига тўрт стакан қаҳва истеъмол қилган аёлларнинг руҳий тушкунлик билан касалланиш эҳтимоли 20% камроқ эканлиги аниқланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади