Фото: «Vk.com»
Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олиш афзалроқ эканлигини кўпчилик билади, бироқ бунга ҳамма ҳам амал қилавермайди, деб ёзади «Домашний Очаг».
Австралиялик шифокор Кеннет Жеффри шундай дейди: «Даволаб бўлмайдиган касаллик йўқ, даволаб бўлмайдиган одамлар бор, улар табиат қонунларини тушунишга ақли етмайдиганлар ва ўзларини тарбия қилишга ирода кучига эга бўлмаганлардир».
Айнан бу нарса касалликнинг олдини олиш билан боғлиқ. Ҳозирги кунда бир қанча юқумли касалликнинг олдини олишда етарлича усуллар мавжуд, ҳатто ирсий касалликларнинг ҳам профилактикаси муваффақиятли амалга оширилмоқда. Шунингдек, тўғри ёндашув билан сурункали касалликнинг ҳам олдини олиш мумкин. Олимларнинг аниқлашича, организмнинг 25 фоизи ирсий жиҳатдан яратилган, қолган 75 фоизини турмуш тарзи билан тартибга солиш мумкин. Масалан, парҳез, атроф-муҳит, соғлом турмуш тарзи ёрдамида касалликнинг олдини олиш мумкин.
Жисмоний машқлар
Жисмоний машқлар — турли касалликларнинг олдини олиш ва танани яхшилаш учун бебаҳо дори. Ёга, гимнастика, велосипед ҳайдаш, сузиш ва ҳар қандай жисмоний ҳаракат талаб этиладиган машқлар организмда мавжуд ички касалликларни чиқариб ташлаши исботланган. Машқлар тинчлантирувчи, уйғунлаштирувчи, умумий тартибга солувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Шунингдек, жисмоний машқлар қон босимининг пасайишига ёрдам беради, юрак фаолиятини нормаллаштиради, мушаклар ва суякларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган гормонлар ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, қандли диабетнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи инсулин моддасини ишлаб чиқаришни фаоллаштиради ва стрессга тушишнинг олдини олади.
Фото: «Домашний Очаг»
Айниқса, ошқозон ва ичак касалликларининг олдини олишда жисмоний фаоллик ва динамик машқлар жуда фойдали. Шу билан бирга, асаб тизими, овқат ҳазм қилиш органлари ва қорин соҳасидаги ошқозон, ичак, жигар, талоқ ва буйраклар фаолиятини яхшилайди ва тартибга солади.
Тўғри нафас олиш
Нафас олиш — инсон танаси учун керак бўлган асосий вазифалардан биридир. Тўғри нафас олиш касалликларнинг олдини олиш, ички органлар мувозанатини ва умумий ҳолатини таъминлаш учун муҳим рол ўйнайди. Унинг фойдали жиҳати бир неча минг йиллар давомида анъанавий тиббиёт томонидан исботанган. Тўғри нафас олиш машқларини бажариш ортидан инсон ўзининг тетиклаша бошлаганини сезади, ҳаттоки хитойча ушу спорт машғулоти нафас олиш машқи асосида ривожланган.
Фото: «medical.org»
Оддий нафас олиш ўпканинг 2/3 қисмини ёмон кислород билан тўлдиради. Ҳавонинг тўлиқ янгиланиши учун нафас олиш пайтида кўкрак қафаси эмас, балки қорин бўшлиғи мушаклари кенгайиши керак. Профессионал хонандаларда бу ҳолат кўп кузатилади. Бунда кислород ўпкага киради ва кейин қонга ўтади, қорин бўшлиғи органлари фаолияти нормаллашади. Тўғри нафас олиш машқлари қоннинг кислород билан тўйинишини таъминлайди ва қонда тромблар пайдо бўлишига йўл қўймайди, гипертония шаклланишига имкон бермайди. Айниқса, тананинг ўз-ўзини тартибга солишига ёрдам беради, модда алмашинуви жараёни яхшиланади, вазн ортмайди, ақл, асаб ва уйқу нормаллашади.
Тўғри овқатланиш
Тўғри овқатланиш — деярли барча касалликнинг олдини олиш демакдир. Бундан ташқари, овқатланиш ҳар бир кишининг соғлиғи ва биринчи навбатда, ошқозон-ичак йўлини назорат қилувчи ягона жараёндир. Сабаби ошқозон-ичак касалликлари асосан нотўғри овқатланиш ортидан пайдо бўлади. Тўғри овқтланиш ва вазнга аҳамиятли бўлиш унчалик ҳам қийин эмас. Шунчаки, организм учун зарарли ҳисобланган маҳсулотлардан ўзни чеклаш кифоя.
Фото: «versia.ru»
Бунинг учун турли хил касалликларнинг олдини олишда ҳамда соғлиқни асрашда ёрдам берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини рационга киритиш керак.
Кўк чой таркибида кучли антиоксидантлар мавжуд бўлиб, у юрак-қон томир касалликлари ва саратоннинг бир нечта туридан ҳимоя қилади. Япон олимлари кўк чойнинг саратоннинг оғир даражалари ҳамда ўлимга олиб келадиган барча сабаблари билан боғлиқлигини аниқлади.
Барча турдаги ёнғоқлар ҳам инсон организми учун кони фойда. Гарвард олимларининг тадқиқотига кўра, 14 ёшдан юқори бўлган аёл-қизлар ҳафта мобайнида 30 граммдан ёнғоқ истеъмол қилса, иккинчи турдаги қандли диабетга чалиниш даражаси ёнғоқни камроқ истеъмол қиладиган аёлларга нисбатан 20 фоизга камайгани кузатилди.
Соя маҳсулоти қон босими ва холестерин миқдорини камайтиради, қонда тромб ҳосил бўлишига йўл қўймайди. Суякни ҳимоя қилиб, тухумдонлар, простата ва кўкрак саратонига қарши курашишда ёрдам беради. Шунингдек, менопауза вақтида қизишни енгиллаштиради.
Дуккакли маҳсулотлар. Кунига бир маротаба бўлса ҳам дон маҳсулотини истеъмол қилиш керак, бу нафақат юрак хуружи, балки ёш билан боғлиқ кўплаб касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради.
Ёғли балиқ — артрит, қандли диабет ва хотира пасайишининг олдини олади. У омега-3 кислотасига бой бўлиб, юрак ва артерияларни соғлом асрашда ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади