07:00 / 26.10.2020
3 451

Соч қуритишда йўл қўйиладиган 10 та хато

Соч қуритишда йўл қўйиладиган 10 та хато
Фото: «Домашний очаг»
Сочларни тез-тез фен ёрдамида қуритувчилар диққатига! Ундан нотўғри фойдаланиш орқали сочлар қайта тикланмайдиган даражада зарар кўриши мумкин. Қуйида кўпчилик йўл қўядиган хатолар билан танишиб чиқиш тавсия этилади.

Сочлар тезроқ қуриши учун максимал ҳароратдан фойдаланиш
Сочни тезроқ қуритиш ҳамма учун ҳам фойдали, аммо ўртача ҳароратдан фойдаланиш сочларнинг саломатлигига зарар етказмайди. Ҳаддан ортиқ иссиқ ҳаво намлик билан тўқнашиб, соч толаларининг синишига олиб келади. Агар максимал ҳароратда қуритиш маъқул келса, у ҳолда совуқ ҳаводан фойдаланиш керак. Лекин бу туфайли бошнинг асаб толалари шамоллаши мумкин.

Нотўғри чўтка ёки тароқдан фойдаланиш
Соч қуритиш жараёнида думалоқ тароқ ёки чўткадан фойдаланадиганлар нохуш оқибатларга тайёр туриши керак. Нам сочларни тараш уларнинг тузилишига зарар етказади. Аввал сочлар қуритилиб, кейин бармоқлар билан таралади. Жараён охирида эса тароқда тараш мумкин.

Соч ювилгандан сўнг дарҳол фенда қуритиш
Соч ювилгандан сўнг озроқ муддат табиий қуришига имкон яратиш зарур. Сабаби сочлар ювилган заҳоти фен билан қуритиш узоқ вақт талаб қилиши билан бирга, зарарли ҳам саналади.

Сочларни учидан қуритиш
Мутахассислар сочларни доимо илдизидан бошлаб қуритишни тавсия қилади. Шунда намлик сочнинг учлари томон ҳаракат қилади. Бунинг учун аввал олд қисмдаги сочлар, кейин орқа қисмга ўтиш ва охирида уч қисмни қуритиш керак.

Сочларни қисмга ажратмаслик
Сартарошлар одатда сочларни уч ёки тўрт қисмга ажратиб қуритади. Бу ҳам кам вақтни, ҳам самарали қуритишни таъминлайди. Агар сочларнинг табиий тўлқин шаклида қуришини истовчилар бўлса, қуритиш жараёнида сочларни думалоқлаш ва қистириб қўйиш керак. Сўнг фенда аввал иссиқ, кейин совуқ ҳаво билан қуритиш зарур.

Термал ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик
Сочларни иссиқликдан ҳимоя қилиш – бу сочларни фен туфайли шикастланишдан сақлашдир. Сочлар учун ҳажм, ранг ва қўшимча намлантирувчи воситалардан унумли фойдаланиш керак. Улар сочларнинг нам ҳолатида суртилиб, кейин фенда қуритилади.

Сифатсиз фендан фойдаланиш
Ҳар қандай арзон нарх ва сифатсиз воситалар фойдадан кўра кўпроқ зарар етказади. Фен танлашда жуда эҳтиёт бўлиш керак, сабаби пулни тежаш орқали сочлар саломатлигига зарар бериш мумкин.

Қуруқ сочларни қайта қуритиш
Кўпчилик аёллар сочларига ҳажм бериш учун қуруқ сочларини қайтадан қуритади. Бундай қилиш асло мумкин эмас. Кейинчалик сочлар ўз рангини йўқотиши ва синиб кетиш ҳолатлари кузатилади.

Соч учини нотўғри қуритиш
Соч учлари силлиқ ва текис кўриниши учун сартарошлар аввал уларни фен ёрдамида иситиб, сўнг салқин ҳаво оқимини юборади.

Фенни ҳеч қачон тозаламаслик
Феннинг орқа қисмидаги панжара чанг ва ёмон ҳаво оқимини сақлаб қолади. Бу эса феннинг ишлашига таъсир ўтказади. Панжарани мунтазам равишда тозалаш, унинг қизиб кетишини олдини олади ва ҳаво оқими тезлигини яхшилайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соч қуритишда йўл қўйиладиган 10 та хато