Жорий йил 16-17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 57-йиғилиши ҳамда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилишларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон махсус хизматлари раҳбарлари иштирок этади.
Тадбирларда МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲга аъзо давлатлар Контртеррор маркази вакиллари ҳам иштирок этади.
Конференциялардан асосий мақсад Ҳамдўстлик маконида хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан, халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ахборот хавфсизлигига таҳдидлар, шунингдек, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний халқаро муомаласига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Учрашувлар чоғида замонавий таҳдидлар ва икки томонлама ҳаракатларни мувофиқлаштиришга оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ва йўналишларини белгилаб оладилар.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!