Ўзбекистон паспорти визасиз кириш мумкин бўлган мамлакатлар сонига асосланган рейтингда 82-ўринни эгаллади, деб “Henley & Partners” томонидан эълон қилинган индексда қайд этилди. Ўзбекистон фуқаролари 61 та давлатга визасиз кириши мумкин.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори натижа Қозоғистонга тегишли — 67-ўрин. Қозоғистонликлар 78 та мамлакатга визасиз сафар қилиши мумкин. Қўшни мамлакатлар қуйидаги ўринларда жойлашган: Қирғизистон — 81-ўрин (62 давлат), Тожикистон — 87-ўрин (55 давлат), Туркманистон — 93-ўрин (48 давлат).
Рейтингда Сингапур 193 давлатга визасиз кириш имконияти билан 1-ўринни сақлаб қолган. Жанубий Корея 190 мамлакат билан 2-ўринда, Япония эса 189 мамлакат билан 3-ўринда. АҚШ эса илк бор кучли ўнталикдан чиқиб кетиб, 12-ўринга тушган. Россия 46-ўриндан 50-ўринга пасайган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!