12:55 / 11.11.2020
3 308

Организмнинг рационда ёғ кўп эканидан дарак берувчи 5 белгиси

Организмнинг рационда ёғ кўп эканидан дарак берувчи 5 белгиси
Фото: Getty Images
Соғлом бўлмаган ва ёғли таомлар истеъмол қилиниши ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади. Организм ҳам ўз навбатида рационни ўзгартириш кераклиги ва ёғли таомлар ейишни камайтириш кераклигига ишора беради. Германиядаги истеъмол клиникаси жамияти парҳезшунослари кунига 60-80 граммдан кўп ёғ истеъмол қилмасликни тавсия қилади.

Вазн ортиши
1 грамм ёғда 9 калория бўлади ва шу сабаб ҳам ёғли таом истеъмол қилган одам углевод ва оқсилли шундай таом порциясидан ҳам кўпроқ калория тўплайди. Шу туфайли организмга кераклигидан кўпроқ энергия ишлаб чиқарилади. Ортиқча энергия сабаб ёғ тўқималари тўпланиб, вазн ортади.

Тер босиши
Таркибида катта миқдордаги ҳайвон ёғлари бўлган маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қиладиган кишиларга терлаш одатий ҳол бўлиб қолиши мумкин. Ёғ истеъмол қилиш қон босимининг ортишига, шунингдек, организм тезроқ ишлаб, кўп тер ажралишига сабаб бўлиши мумкин.

Оғиздан бадбўй ҳид келиши
Ёғли таомларни кўп истеъмол қилиш, оғиздан бадбўй ҳид анқишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Ёғ кўпайганидан кейин организм кетонни фаол ишлаб чиқаради. Айнан кетон концентрациясини ортиши эса оғиз ҳидланишига олиб келади.

Ҳазм жараёнида тез-тез муаммолар кузатилади
Ёғли таом истеъмол қилгандан кейин қориннинг оғир бўлиб қолиши, ғулдураши кузатилиши мумкин. Бунга овқат ҳазм бўлишининг қийин ва оғир эканлигига узоқ вақт кераклиги сабаб бўлади. Агар кун давомида бундай таомдан кейин бошқа қандайдир қўшимча оғир маҳсулот ёки таом истеъмол қилинса, организм бундай оғирликни ҳазм қилишга қийналади. Шу боис организмда газ йиғилади, шишади, диарея, оғриқ кузатилади, киши ўзини оғир ҳис қилади.

Лоҳаслик ва дармонсизланиш пайдо бўлади
Ҳайвон ёғини ичига олган табиий маҳсулотлардан ташқари киши рационида фаст-фуд ва ширинликлар ўрин олган бўлади. Аммо бундай таомларда киши саломатлиги учун зарарли бўлган трансёғлар бўлади. Улар организмга кирганидан кейин яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради. Катта миқдорда истеъмол қилинганида ҳазм бўлиш қийинлашади, организм овқатни қайта ишлаши учун эса керагидан кўпроқ энергия сарфлашига тўғри келади. Кучнинг бундай сарфланиши оқибатида мияга энергия етишмайди ва киши ўзини ҳолсиз ҳис қилади, чарчоқ, апатия, уйқусизлик ва бошқа дармонсизлик белгилари кузатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организмнинг рационда ёғ кўп эканидан дарак берувчи 5 белгиси