11:33 / 23.11.2020
3 508

Тишларни нотўғри тозалаётганликдан дарак берувчи 5 та белги

Тишларни нотўғри тозалаётганликдан дарак берувчи 5 та белги
Фото: Flizor
Тиш шифокорларнинг тажрибасига кўра, нафақат кичик ёшдагилар, балки катталар ҳам тишларни қандай қилиб тўғри тозалашни билмайди. Кўпинча улар тиш чўткасини горизонтал равишда ҳаракатлантиради. Оғиздаги сўлак ва озиқ-овқат қолдиқларини бартараф этиш учун эса тиш чўткасини айлана шаклда ҳаракатлантириш зарур. Шунингдек, тишларни тўғри тозаламаслик оқибатида оғиз бўшлиғида бир қанча нохуш ҳолатлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Тиш юзасида сўлак қопламаси
Тилни тишлар устидан юритганда сўлак қопламасини ҳис қилиш мумкин. Агар шундай бўлса, зудлик билан улар тозалашга муҳтожлигини англатади. Нима учун бу хавфли, деган савол туғилиши мумкин. Бу бактерияларни кўпайиш жойи бўлиб, тишларнинг касалланиш хавфини оширади. Шунинг учун эрталаб ва кечки пайт овқатдан кейин тишларни 2-3 дақиқа давомида ювиш тавсия этилади. Тишларни тозалашда нафақат уларнинг олди қисми, балки орқа ва орадаги бўшлиқларга ҳам эътибор қаратиш зарур.

Оғиз бўшлиғидаги нохуш ҳид
Тишлар орасида қолиб кетган озиқ-овқат аста-секин чирий бошлайди ва ёқимсиз ҳид пайдо бўлишига олиб келади. Бу тиш эгасига сезилмаслиги мумкин, лекин атрофдагиларга ноқулайлик туғдиради. Бунга йўл қўймаслик учун ҳар куни нафақат чўткадан, балки тиш ипидан ҳам фойдаланиш керак. Ушбу восита тишлар орасидаги озиқ-овқат қолдиқларини олиб ташлаш учун ҳам жуда яхши.

Милкларнинг қонаши
Нотўғри тозалаш нафақат тиш эмалига, балки оғиз бўшлиғининг юмшоқ тўқималарига ҳам зарар етказади. Бактериялар эса яллиғланиш жараёнини қўзғатади. Юмшоқ чўтка тишларнинг юзасини тозалашдан ташқари, милкларни ҳам массаж қилади. Бу эса қон айланишини яхшилайди, сўлакларни олиб ташлайди ва тўқималарни даволайди.

Тиш сезгирлигининг ошиши
Шахсий гигиена воситаларининг нотўғри танланганлиги ва тишларни тўғри тозаламаслик уларнинг сезгирлиги ошишига олиб келиши мумкин. Бунда ҳар бир таом иссиқ, совуқ, нордон ёки ширин бўлсин, таъсир қилади. Ҳатто салқин ҳаво ҳам бироз оғриқларни пайдо қилади. Бу каби тишларни даволаш учун стоматологга ўз вақтида мурожаат қилиш керак. Шифокор, албатта, тозалаш техникаси ҳамда сезгирликни камайтиришга ёрдам берадиган маҳсулотларни тавсия этади.

Кариес касаллиги
Кариес кўпинча тишларни нотўғри ювиш натижасида юзага келади. Ён қисмдаги тишларни ювиш бироз қийин бўлганлиги сабабли касаллик айнан ўша ерда пайдо бўлади. Бу эса хавфли, сабаби кариес сезилмас даражада ривожланади. Тиш ичига тарқалиб, тишнинг асаб толаларига етиб боргандагина оғриқ туфайли касалликни пайқаш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тишларни нотўғри тозалаётганликдан дарак берувчи 5 та белги