date

Мета ўсмирларнинг онлайн хавфсизлигини кучайтиради

Мета ўсмирларнинг онлайн хавфсизлигини кучайтиради
Мета компанияси ўсмирларнинг сунъий интеллект билан ёзишмаларини ота-оналар назорат қила оладиган янги тизимни жорий этади. Бу қарор чатботларнинг ўсмирлар билан ножўя мулоқот қилгани ҳақидаги танқидлардан сўнг қабул қилинди.

Янги функция орқали ота-оналар фарзандларининг АИ билан шахсий чатларини ўчириб қўйиши ёки улар муҳокама қилаётган умумий мавзуларни кўриши мумкин бўлади.

Мета бу имкониятни 2026-йил бошида АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралияда Instagram орқали йўлга қўяди.

Мета вакиллари чатботлар ўсмирлар билан зарарли мавзуларда, жумладан ўз жонига қасд ёки нотўғри овқатланиш ҳақида суҳбатлашмаслигини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Мета ўсмирларнинг онлайн хавфсизлигини кучайтиради