date

Сомон йўли марказида номаълум нурлар аниқланди

Сомон йўли марказида номаълум нурлар аниқланди
Олимлар коинотнинг катта қисмини ташкил этувчи қоронғи модда мавжудлигини тасдиқлашга яқинлашмоқда. Улар Сомон йўлининг марказида аниқланган гамма нурланишини ўрганиб, бу ҳодиса қоронғи модда билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдиришди.

Қоронғи модда нурни ютмайди, акс эттирмайди ва тарқатмайди. Олимларнинг ҳисоблашича, у коинотнинг 27 фоизини ташкил этади.

Тадқиқотчилар гамма нурлари қоронғи модда зарраларининг тўқнашувидан ёки тез айланадиган нейтрон юлдузлардан чиқаётган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Ҳозирча ҳар иккала тахмин тенг эҳтимолликка эга.

Мутахассислар Чилида қурилаётган янги телескоп бу масалага аниқроқ жавоб беришига умид қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сомон йўли марказида номаълум нурлар аниқланди