date

Покистон ва Афғонистон сулҳ муддатини яна узайтирди

Покистон ва Афғонистон сулҳ муддатини яна узайтирди

Покистон ва Афғонистон ўртасидаги вақтинчалик сулҳ режими яна узайтирилди, деб хабар берди Dawn газетаси. Маълум қилинишича, бу қарор Афғонистондаги толиблар ҳукуматининг илтимосига биноан қабул қилинган.

Манбаларга кўра, можарони бартараф этиш бўйича музокаралар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилади. Покистон делегацияси аллақачон етиб келган, Афғонистон вакиллари эса 18 октябрь куни келиши кутилмоқда.

Сулҳ музокаралар якунига қадар амал қилади. Эслатиб ўтамиз, 15 октябрь куни икки давлат яқин 48 соатга ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган эди.

Покистон ва Афғонистон чегарасидаги тўқнашувлар 11 октябрь куни кечқурун бошланиб, эртаси куни эрталабгача давом этган. Афғонистон расмийларига кўра, жанглар вақтида камида 12 киши ҳалок бўлган, 100 дан зиёд инсон яраланган.

Ҳозирда икки давлат вазиятни музокаралар йўли билан барқарорлаштиришга интилаётгани маълум қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистон ва Афғонистон сулҳ муддатини яна узайтирди