08:30 / 02.12.2020
5 088

Аёлларда қорин пайдо бўлишининг 7 сабаби

Аёлларда қорин пайдо бўлишининг 7 сабаби
Фото: «telegraf.com»
Аёлларда қорин пайдо бўлишининг бир қанча сабаблари мавжуд. Бунинг учун энг аввало, вазнни меъёрга келтиришга ҳаракат қилиш керак. Қорин соҳасидаги ёғ бирикмаларини мутахассислар «кортизол қоринлари» деб атайди, чунки унинг пайдо бўлишининг асосий сабаби стресс гормонидир.

Қорин бўшлиғи мушакларининг заифлиги
Айрим озғин аёлларда ҳам қорин чиқиб кетганлигини кўриш мумкин. Бу семизлик ҳисобланмайди. Жисмоний фаолликни етарли эмаслиги ёки ёки умуман шуғулланмаслик ортидан қорин бўшлиғи мушакларининг заифлашуви ички органларнинг ҳажман кенгайишига олиб келади. Уларнинг босими остида тери чўзилади ва қорин катталашади. Шунингдек, бу ошқозон-ичак тракти касаллиги ҳам бўлиши мумкин. Бунинг учун жисмоний фаолликни ошириш, қорин пресси машқини бажариш ва енгил юриш керак. Туғруқ жараёнидан сўнг эса машқлар ва махсус корсетлар тақиш тавсия этилади.

Модда алмашинуви жараёнининг бузилиши
Модда алмашинуви жараёни инсон танасидаги ҳамма нарсалар сингари эндокрин ва асаб тизимлари томонидан тартибга солинади. Гипоталамус деб номланган миянинг бир қисми жараёнда иштирок этади. Агар аёлда ёғ бирикмалари асосан қорин ва думғазада тўпланган бўлса, эндокрин модда алмашинуви бузилиши эҳтимоли катта. Бундай вазиятда эндокринологга мурожаат қилиб, муаммонинг асл сабабини аниқлаш керак.

Ҳаракатсиз ҳаёт тарзи
Кўпчиликда ёшлигидан бунга мослашиш жараёни кузатилади. Истеъмол қилинган озиқ-овқатлар энергияси ҳеч нарсага сарфланмайди ва у организмда тўплана бошлайди. Бундай шароитда нафақат қорин, балки сон, бел, қўл ва бошқа аъзолар ҳам вазн йиғиб боради. Вазиятдан чиқиш йўли битта. «Ҳаракат – бу ҳаёт» иборасига тўлиқ амал қилиш.

Тартибсиз овқатланиш
Агар булочкалар сариёғ билан, ортидан шоколад ҳам тановул қилинса, танада тартибсизликлар пайдо бўлади. Албатта, тартибсизликлар қоринда ёғ ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради. Тартиб билан овқатланиш – организм керакли барча озиқ моддаларни тўғри нисбатда қабул қилишидир. Ўртача жисмоний фаоллик билан шуғулланадиган соғлом одамнинг рационида ёғ, оқсил ва углеводнинг нисбати 1:1:4,5 меъёр ҳисобланади. Айнан шу нисбат инсон танасининг энергия ва пластик эҳтиёжларини максимал даражада қондиради. Аслида тартибли овқатланишни ташкил қилиш унчалик ҳам қийин эмас. Таркибида ёғ, оқсил, углевод, тола, витамин ва микроэлементларга бой маҳсулотни ўз ичига олган озиқ-овқатлардан иборат парҳезни тутиш кифоя.

Ёш билан боғлиқ ўзгаришлар
Кўп аёлларда қорин чиқиши менопауза жараёни бошланиши билан боғлиқ. Сабаби ушбу жараён баъзи гормонлар ишлаб чиқарилишини секинлаштиради ёки тўхтатади. Масалан, ёш аёлларда эстрогенлар қондаги тироксин гормон концентрациясини оширади, бу модда алмашинуви учун жавобгардир. Аммо эстроген миқдори ёшга қараб камайиб бориши қалқонсимон безнинг фаолиятини ҳам сусайтиради. Натижада модда алмашинуви ҳам камайиб боради. Бу ҳар куни аёлларнинг камроқ энергия сарфлашида сезилади, аммо озиқ-овқат истеъмол қилиш ва жисмоний фаоллик даражаси бир хил бўлиб қолади. Шунингдек, қўшимча вазн ҳам пайдо бўлади.

Стресс
Яхши кайфият ва ижобий фикрлаш гўзал қиёфанинг калитидир, аммо тинимсиз стресс ва хавотир қорин пайдо бўлишига кўпроқ ёрдам беради. Бундай даврда айрим аёллар вазн ташлайди, лекин кўп эмас. Вазият яхшилангач вазн ҳам ўз жойига қайтади. Стресс пайтида организм кортизол гормонини фаол ишлаб чиқаради. Унинг жуда кўплиги қорин ва белнинг юқори қисмида ёғ тўпланишига олиб келади. Шунингдек, баъзи аёллар стресс вақтида ширинлик истеъмол қилишни кўпайтиради ва ортиқча вазнга йўл очиб беради.

Уйқунинг бузилиши
Уйқусизлик ҳам, кўп уйқу ҳам ортиқча вазн ортишига, қориннинг чиқишга олиб келиши мумкин. 10-12 соат ухлаш бедорликда етарли миқдорда калория сарфлашга имкон бермайди. 4-5 соат ухлаш эса танадаги кортизолнинг ортиқча ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади ва яна стресс юзага келади.

Юқоридаги вазият кузатилганда биринчи бўлиб, гормонал фонни меъёрга келтириш муҳим. Агар кортизол даражаси юқори бўлса, мутахассис дори воситалари ва тўғри овқатланишни таклиф этади. Жуда қийин ҳолатларда эса гормон терапияси қўлланилиши ҳам мумкин. Аммо ўта оғир ҳолатлардагина чекланган дозалар буюрилади. Шунингдек, улар организмда бошқа кўплаб касалликларнинг ҳам ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Энг яхшиси, овқатланиш одатини тўғрилаш орқали танада кортизол миқдорини сезиларли даражада камайтирган самаралидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёлларда қорин пайдо бўлишининг 7 сабаби