Чемпионлар Лигаси доирасида Норвегияда ўтказилган "Будё-Глимт" – "Тоттенхэм" учрашуви шиддатли ва драматик тарзда якунланди. Мезбонлар сафида Й. П. Хауг икки марта гол урди: 53- ва 66-дақиқаларда. Аммо англияликлар жавобсиз қолмади. Аввал М. ван де Вен 68-дақиқада ҳисобни қисқартирди, сўнг 89-дақиқада Й. Гундерсен ўз дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.
Статистикада "Будё-Глимт" устун бўлди: 18 марта зарба берди, шундан 4 таси аниқ. Тўп назорати ҳам улар томонда — 53%. "Тоттенхэм" эса 8 марта зарба берди ва 3 тасини аниқ йўллади.
Учрашувда ҳар икки жамоа курашчанлик намойиш этди ва охир-оқибат бир очкодан қониқишди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар