date

Cobalt қарз эвазига хатланди

Cobalt қарз эвазига хатланди

Гаровга қўйилган мулкни қонунга хилоф равишда яшириш ёки хатлашдан қочириш орқали банкка анча миқдорда зарар етказиш ҳолатлари Жиноят кодексига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорига асосан банк фойдасига қарздор А.А.дан кредит қарздорлигини гаровдаги мулк — “Cobalt” автомашинаси ҳисобидан қоплаш тўғрисида ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган.

Бироқ қарздор А.А. бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўламай келган ва ўзининг гаровдаги автомашинасини хатлашдан яширган.

Суриштирув жараёнида қарздорга қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилгандан сўнг, “Cobalt” автомашинаси Жиззах шаҳри ҳудудидан топилди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.

Эндиликда мазкур автомашина аукцион савдолари орқали сотилиши мумкин. Тушган маблағ эса қарздорнинг банк олдидаги мажбуриятларини қоплашга йўналтирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Cobalt қарз эвазига хатланди