date

Ўзбекистон ва АҚШ 4 миллиард долларлик энергетика лойиҳаларига келишиб олди

Ўзбекистон ва АҚШ 4 миллиард долларлик энергетика лойиҳаларига келишиб олди

Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари 3–4 миллиард долларлик энергетика лойиҳалари юзасидан келишувга эришди. Бу ҳақда Энергетика вазири Журабек Мирзамаҳмудов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради Kursiv Media.

Мирзамаҳмудовга кўра, АҚШ томони билан газотранспорт тизимидаги эски ускуналарни алмаштириш, янги бурғулаш технологияларини жорий этиш ва суюлтирилган газ қуйиш шохобчалари қуриш каби лойиҳалар муҳокама қилинган.

- Schlumberger ва Baker Hughes билан янги бурғулаш технологиялари юзасидан келишувга эришилган.
- Gulf компанияси билан АГНКС тармоқлари яратиш бўйича “Ўзбекнефтгаз” меморандум имзолади.
- Air Products компанияси эса кўмирни газлаштириш ва синтез-газ орқали хомашё ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирган.

Лойиҳаларни молиялаштиришда AQSH Эксимбанки ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ва АҚШ 4 миллиард долларлик энергетика лойиҳаларига келишиб олди