Чемпионлар Лигаси баҳсларидан бири Францияда бўлиб ўтди. "Марсель" ўз уйида Голландиянинг "Аякс" жамоасига қарши майдонга тушди ва мухлисларга голли ўйин тақдим этди. Уйиннинг бошиданоқ мезбонлар ташаббусни қўлга олди. Илк голни И. Пайшан 6-дақиқада урди, у 12-дақиқада дубльга эришди. Кейин М. Гринвуд (26’) ва П.-Э. Обамеянг (52’) ўз номини гол урганлар рўйхатига ёздирди.
"Марсель" 9 марта зарба бериб, уларнинг 6 таси аниқ чиқди. "Аякс" эса 13 марта зарба берган бўлса-да, атиги 2 таси дарвозага йўналди. Тўп назоратида эса айни пайтда голландияликлар устунлик қилди (53%), аммо бу устунлик натижа бермади.
Бу ғалаба орқали "Марсель" гуруҳ босқичида ўз нуфузини кучайтирди ва рақибларга жиддий огоҳлантириш берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар