Атлетико Мадрид Айтрахт Франкфуртга қарши йирик ғалаба қозонди

Чемпионлар Лигаси доирасида Атлетико Мадрид ўз майдонида Айтрахт Франкфуртни қабул қилди ва мухлисларга том маънодаги голлар шоусини тақдим этди. Ўйинда дастлаб Д. Распадори 4-дақиқада ҳисобни очди. Кейин Р. Ле Норманн (33’), Антуан Гризманн (45+1’), Д. Симеоне (70’) ва Х. Альварес (82’ пенальтидан) гол киритди. Меҳмонлар сафида эса Й. Буркардт 57-дақиқада ягона голни урди.
Статистика ҳам Атлетико устунлигини кўрсатди: испан клуби 18 марта зарба бериб, уларнинг 12 таси дарвозага йўналтирилди. Тўп назорати 52% улар томонида бўлди. Айтрахт эса атиги 6 марта зарба уради олди.
Атлетико бу ғалаба билан гуруҳда ўз мавқеини мустаҳкамлади ва рақибларга жиддий огоҳлантириш берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг