21:18 / 16.03.2021
2 788

Қон босимини туширишга ёрдам берувчи маҳсулотлар

Қон босимини туширишга ёрдам берувчи маҳсулотлар
Фото: Getty Images
Қон босимининг кўтарилишига биз истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида бўлган натрий салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бошқа бир минерал — калий эса уни зарарсизлантиришга ёрдам беради. Сурункали юқори қон босими борларга иложи борича кўпроқ калийга бой таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади: гуруч, банан, картошка, дуккакли ўсимликлар ва денгиз ўтлари.

Қон босимини нормаллаштиришнинг яна бир муҳим элементи — магний. У қон томирларининг кенгайишига ёрдам бериб, уларнинг деворларини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, организмда магний етишмаслиги калийнинг «ювилиб кетишига» олиб келади, яъни қон босими кўтарилиши хавфи икки баравар ортади.

Энг муҳими, қон босими баланд юрадиганлар туз истеъмолини камайтириши лозим. Иложи борича шўр таомлардан сақланиш керак. Шу сабабдан ҳам мутахассислар уларга қайта ишланган овқатлар ва яримтайёр маҳсулотлардан воз кечишни маслаҳат беради — бундай маҳсулотлардаги натрий миқдори бошқаларга қараганда ўртача 15 бараварга юқори бўлади.

Фото: Getty Images
Қуйида қон босимини туширишда самарали бўлган 8 фойдали маҳсулот ҳақида маълумот берамиз:
Творог — кальций, калий ва магнийга бой маҳсулот. Улар юрак мушакларини кучайтиради, қон томирларини кенгайтириб, қонни тозалашга ёрдам беради.
Қовоқ уруғлари — цинк моддасининг манбайи. Ушбу муҳим элемент нафақат юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради, балки иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва тери ҳолатини яхшилайди.

Фото: Getty Images
Қизил булғор қалампирида рекорд даражада C витамини мавжуд бўлиб, у гипертония касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.
Какао ўсимлиги флавоноидларга бой. У қон томирларини кенгайтириб, қон босимини пасайтиради.
Лосось балиғи — омега-3 ёғ кислоталарининг кони. Мазкур модда қон босимини пасайтиради, «ёмон» холестеринни камайтиради, мия фаолиятини яхшилайди ва қариш жараёнини секинлаштиради.

Фото: Getty Images
Сули қон босимини тартибга солиш учун зарур бўлган селен манбайи ҳисобланади. Сули ёрмаси, шунингдек, клетчатка ва углеводларга бой, шунинг учун ҳам ушбу маҳсулот қондаги қанд миқдорининг кескин ўзгаришига олиб келмайди.
Бодом қондаги холестерин миқдорини пасайтиради. Унинг таркибида ЛПВП («яхши» холестерин), оқсил, клетчатка, калий, магний ва E витамини мавжуд.
Кўк чой қаҳвадан фарқли равишда нафақат қон босимини пасайтиради, балки қон томирларини тозалаб, қариш жараёнини секинлаштиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қон босимини туширишга ёрдам берувчи маҳсулотлар