Фото: «Домашний Очаг»
Ихтиёрсиз рефлекс ҳисобланган ҳиқичоқ эмбрион ва чақалоқларнинг нафас олиши учун зарурий машқ ҳисобланади. Илк бор одамни она қорнидалигининг тахминан 25-ҳафтасида ҳиқичоқ тутади. Катта ёшли одамларда эса ҳиқичоқ ноқулайлик келтириб чиқади. Ҳиқичоқ тутганда миядан сигналлар, диафрагма ва қовурғалар орасидаги мушакларга бориб уларни қисқартиришга мажбур қилади. Аксарият ҳолларда ҳиқичоқ тутишига овоз тирқишининг кескин ёпилиши сабаб бўлади. Ҳаддан ортиқ кўп овқатланиш, спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ва ҳаддан ташқари совиш сабаб ҳиқичоқ тутиши кузатилиши мумкин.
Ҳиқичоқ тутишининг 4 хил усули бор:
- қисқа муддатли ёки эпизодикда 10-15 дақиқадан узоққа бормайди;
- токсик тури никотин ва айрим дори воситаларининг нервларга таъсир қилиши оқибатида келиб чиқади;
- икки кундан узоқ давом этадиган ҳиқичоқ;
- икки ойгача давом этиши мумкин бўлган ҳиқичоқ.
Ҳиқичоқ тортишни тўхтатадиган гаджет қандай ишлайди?
Фото: «Домашний Очаг»
Шифокор Сейфи томонидан ишлаб чиқарилган гаджетда клапанли пластикли найчани ярим қилиб сув солинган стаканга солиш керак бўлади. Ундан куч билан сувни тортиб, ҳўплаш керак. Ушбу жараёнда диафрагма ҳамда ошқозон-ичак тракти ҳамда лаклук (кичик тил)ни назорат қиладиган сайёр нервни қўзғатади. Гаджет ҳар иккала нервни «чалғитгандек бўлади» ва бу орқали ҳиқичоқ тортишни олдини олади. FISST деб номланган мазкур қурилма аллақачон патентланган.
Гаджет 2020 йилда кўнгиллилар иштирокида тест қилиб синалган. Тадқиқотда 249 нафар киши қатнашган бўлиб, унда қурилманинг қанчалик самара бериши 5 балли шкалада баҳоланган. 90 фоиз одам FISST’дан фойдаланиш самара беришини таъкидлаган.
Аммо тадқиқот давомида баҳолар субъектив бўлгани ва назорат гуруҳи иштирок этмаганини инобатга олиш керак. Шунчаки гаджетдан фойдаланганлар ўз фикрини билдирган. Айнан шу сабаб ҳам АҚШ, Швейцария ва Японияда клиник текширувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Халқ табобати усуллари
Нафасни тутиб туриш
Чуқур нафас олиб, имкон даражасида узоқ вақт давомида тутиб туринг. 15-20 сония давомида нафас олмасликка ҳаракат қилинг. Шундан кейин секин нафас чиқаринг. Ҳиқичоқ тутиши тўхтамагунича машқни давом эттиринг.
Нафас ва қоғоз пакет
Нафас олиш ритмини тиклайди ва қондаги водород концентрациясини оширади. Пакет билан лаб ва бурунни ёпиб секин нафас олиб чиқаринг. Полиэтилен пакетдан фойдаланманг.
Эмбрион ҳолатини эгалланг
Текис жойга ўтириб, тиззаларни букинг (кўкрак соҳасига тегиб турсин), қўллар билан тиззани ушланг. Бундай вазиятда диафрагма тинчланади. 3-4 дақиқагача ушбу ҳолатни сақланг.
Тилни ташқарига чиқаринг
Бу орқали адашган нервни «чалғитиш» мумкин бўлади. Тилни бор кучингиз билан чиқариб, узоқ вақт давомида ушлаб туринг.
Қўлларингизни мушт қилинг
Одам гавжум ерда бўлганда ва сув ичиш имкони бўлмаганда шу йўл билан ҳиқичоқдан қутилиш мумкин. Бунинг учун қўлларингизни маҳкам мушт қилинг.
Қисқа муддатли, эпизодик ҳиқичоққа қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
- газланган ичимликлар;
- чекиш;
- ҳаддан ортиқ иссиқ ёки аччиқ таом;
- ҳовлиқиб сув ичиш ёки ютиниш;
- кучли эмоциялар;
- тана ҳароратининг ўзгариши;
- узоқ вақт давомида ноқулай ҳолатда бўлиш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...