
Аргентиналик ярим ҳимоячи ва “Ливерпул” футболчиси Алексис Макаллистер Испания чемпионатига ўтиши мумкин. Euro-football.ru ёзишича, Мадриднинг “Реал” клуби 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, “Реал” Макаллистерни 2026 йил қишида харид қилиш устида иш олиб бормоқда. Агар “Ливерпул” билан келишувга эришилмаса, клуб трансферни 2026 йил ёзига қолдириши мумкин.
Макаллистер 2023 йил ёзидан бери Англия жамоасида тўп сурмоқда. Футболчининг “Ливерпул” билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охиригача давом этади.
Transfermarkt мутахассислари Алексис Макаллистернинг бозор қийматини 100 миллион евро деб баҳоламоқда. Макаллистер Аргентина терма жамоасида ҳам мунтазам майдонга тушмоқда.
У 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғолибликка эришган таркибда ҳам иштирок этган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.