date

“Реал” қишда “Кристал Пэлас” ҳимоячисини олишга тайёрланмоқда

“Реал” қишда “Кристал Пэлас” ҳимоячисини олишга тайёрланмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер ойнасида “Кристал Пэлас” ҳимоячиси Марк Геҳини жамоага қўшиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Real Madrid Confidencial портали. Маълумотларга кўра, испанияликлар англиялик футболчи учун расмий таклиф йўллашга тайёргарлик кўрмоқда.

Манбаларга кўра, “қироллик клуби” ҳимоячи учун тахминан 30 миллион евро атрофида таклиф тайёрламоқда. Бу эса “Реал”нинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш бўйича жиддий режалари борлигидан далолат беради.

Маълумки, 23 ёшли Геҳининг “Кристал Пэлас” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди. Бироқ Мадрид клуби буни кутмоқчи эмас — улар ҳимоячини қишдаёқ олиб келиш ниятида.

Марк бу мавсумда жамоаси сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 2 голли узатма амалга оширди. Унинг барқарор ўйини ва тезкор қарор қабул қилиш қобилияти “Реал” скаутлари эътиборини тортгани айтилмоқда.

Аввалроқ “Кристал Пэлас” бош мураббийи ҳам Геҳи келаси йил клубни тарк этиш эҳтимоли юқори эканини тан олганди. Шу боис “Пэлас” раҳбарияти трансфердан маълум маблағ олиш учун уни қишки ойдаёқ сотишга рози бўлиши мумкин.

Мадридликлар эса ҳозирги пайтда ҳимоя чизиғидаги жароҳатлар ва камсоғлом ротацияни ҳисобга олган ҳолда, янги футболчига эҳтиёж сезмоқда. Агар келишув амалга ошса, Геҳи “Реал”нинг ёш ва истиқболли ҳимоячилардан бири сифатида жамоага янги куч бағишлаши мумкин.

Трансфер расмийлашса, у қишки ойларда “Сантьяго Бернабеу”даги янги саҳифасини бошлаши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” қишда “Кристал Пэлас” ҳимоячисини олишга тайёрланмоқда