Мадриднинг "Реал" ва Италиянинг "Ювентус" клублари Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг учинчи турида тўқнаш келади. Учрашув бугун, Тошкент вақти билан соат 00:00 да Мадриддаги "Сантяго Бернабеу" стадионида бошланади.
Euro-football.ru ёзишича, ҳар икки жамоа учрашувга қуйидаги таркиблар билан чиқиши кутилмоқда. "Реал"нинг эҳтимолий таркиби: дарвозабон - Куртуа; ҳимоячилар - Каррерас, Асенсио, Милитао; ярим ҳимоячилар - Валверде, Камавинга, Тчуамени; ҳужумчилар - Винисиус Жуниор, Гюлер, Мастантуоно, Мбаппе.
"Ювентус"да эса дарвозани Ди Грегорио қўриқлайди; ҳимоячилар - Камбясо, Келли, Гатти, Калулу; ярим ҳимоячилар - Жоау Мариу, Маккенни, Локателли; ҳужумчилар - Йилдиз, Консейсау ва Девид. Олдинги турда "Реал" "Қайрат" устидан 5:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонган эди.
"Ювентус" эса "Вильярреал" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳозирда "Реал" гуруҳда 6 очко билан 8-ўрин бормоқда, "Ювентус" эса 2 очко билан 24-ўринда бормоқда.
Мадрид клуби сафида Антонио Рюдигер, Дани Себалёс, Давид Алаба, Дин Хойсен ва Ферлан Менди жароҳат сабаб майдонга чиқа олмайди. Дани Карвахал ҳам жароҳат ва дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади.
"Ювентус"да эса Хуан Кабал, Глейсон Бремер ва Аркадиуш Милик сафдан чиққан. Фабио Миретти ва Эдона Жегрованинг иштироки ҳамон сўроқ остида.
"Реал" ва "Ювентус" ўртасидаги ушбу учрашув Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг марказий баҳсларидан бири бўлиши кутилмоқда.
"Реал" ва "Ювентус" Чемпионлар Лигасида янги таркиблар билан тўқнашади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар