Фото: «Домашний очаг»
«Баъзида бемор учун унинг ўзидан кўра ёмон душман йўқ», – дейди шифокорлар. Албатта, ҳар қандай ҳазил сингари бунинг тагида ҳам ҳақиқат бор.
Баъзида инсон соғайиб кетиши учун қўлидан келганини қилади ва нафақат соғлиғига, балки ҳаётига ҳам хавф туғдиради. Ажабланарлиси шундаки, кўпчилик бир хил хатога йўл қўяди. Шифокорларнинг гапларига қулоқ солиш ва кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилади.
Беморни шифохонага олиб боришга уринманг, тез ёрдам чақиринг
Фото: «Домашний очаг»
Инсон ўзини ёмон ҳис қилганда энг ёмон нарса касалхонага ўзи боришидир. Биринчидан, агар беморда йўлда ёмонлашса, ёрдам берадиган инсон топилмаслиги мумкин. Иккинчидан, ўз-ўзини касалхонага ётқизиш ва рўйхатга олиш тез ёрдам билан етказиб беришдан кўра кўпроқ вақт талаб қилади. Ниҳоят, учинчидан, тез ёрдам йўлда бирор нарса нотўғри бўлса, шифокорлар зарур реанимация чораларига ҳамма нарсани тайёрлайдиган шифохона ходимлари билан боғланади. Умуман олганда, шифокорга мурожаат қилиш ҳар томонлама афзал.
Касалликнинг биринчи аломатларидаёқ шифокорга мурожаат қилинг
Фото: «Домашний очаг»
Касаллик қанчалик тез аниқланса, даволаниш шунчалик осон бўлади ва ижобий натижага эришиш эҳтимоли катта. Агар бемор ноқулайлик ёки оғриқ ҳис қилса, уни ўз-ўзидан ўтиб кетгунча кутмаслиги керак. Шифокорга дастлабки аломатларни маълум қилиш касалликни аниқлашда кўпроқ ёрдам беради.
Муддати ўтган дориларни қабул қилманг
Фото: «Домашний очаг»
Дори-дармонлар учун кўрсатмаларни ҳар доим диққат билан ўқиш тавсия этилади. Айниқса, яроқлилик муддати ва шишани очгандан кейин фойдаланишга алоҳида эътибор бериш зарур. Ва ҳар қандай «шубҳали» дорилардан фойдаланмаган маъқул. Нотўғри сақланган ёки одатдагидан узоқроқ сақланган дориларни қўллаш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
Чекишни тўхтатинг
Фото: «Домашний очаг»
Кашандалик зарари ҳақида шунчалик кўп маълум қилинганки, бу одатдан воз кечишга даъват асабийлашишга ва ҳатто ғазабга олиб келиши мумкин. Аммо ҳақиқат ҳақиқатлигича қолмоқда: чекиш кўплаб касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади. Неча ёшда бўлишдан қатъи назар, чекишни ташлаш соғлиқ учун фойдалидир.
Агар ўзингизни яхши ҳис қилсангиз, дори ичишга шошилманг
Фото: «Домашний очаг»
Албатта, бу, биринчи навбатда антибиотикларга тааллуқлидир, лекин бошқа барча дори-дармонлар шифокор кўрсатмасига мувофиқ қабул қилиниши керак. Симптомларнинг йўқолиши касаллик ўтди дегани эмас, тикланиш учун ҳам вақт керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...