Nissan компанияси янги, бюджет тоифасидаги электромобиль — Leaf B5 моделини тақдим этди. У яқинда эълон қилинган Leaf Б7нинг соддалаштирилган версияси ҳисобланади, деб ёзмоқда ixbt.com сайти.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, янги моделнинг мақсади — Японияда ўсиб бораётган рақобатга жавоб қайтариш. Leaf B5 2026 йил февраль ойида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган ва 55 кВт·соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. Унинг нархи “янада кенгроқ харидорлар учун қулай” бўлиши кутилмоқда.
Leaf B7 эса Японияда аввалроқ — 2025 йил 17-октабрдан буюртмага очилади, биринчи етказиб беришлар 2026 йил январда бошланади. У 78 кВт·соат батарея билан 702 км (WLTC цикли) юриш захирасига эга бўлади. 150 кВт тез қувватланиш тизими ёрдамида 10% дан 80% гача 35 дақиқада қувват тўлдириш мумкин.
Leaf’нинг учинчи авлоди энергия бошқаруви ва батарея совитиш тизимида янгиланишларга эга. Салонда икки дона 12,3 дюймли экран ўрнатилган. Leaf B7 Х ва G комплектатсиялари 34 минг – 39 минг доллар оралиғида сотилади.
Келгусида Leaf B7 Autech (42 минг доллар) ва арзонроқ Leaf B5 версиялари ҳам тақдим этилади. Leaf B5 учун аниқ нарх сотувлар бошланишига яқин эълон қилинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!