19:19 / 05.09.2021
2 667

Кўриш қобилиятини қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин?

Кўриш қобилиятини қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин?
Фото: Pinterest
Иш, ўқиш, учрашувлар ва ҳаттоки ўйин-кулги, бугун деярли ҳамма нарса компьютер билан боғлиқ тарзда кечади. Натижада кўзлар катта стресс остида қолиши ҳам мумкин. Хўш, бунинг олдини олиш учун нималарга аҳамият бериш керак? Офталмолог Елизавета Парова кўриш қобилиятини сақлаб қолиш учун кундалик ҳаётга қандай одатлар киритиш кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Тез -тез кўзингизни юминг
Кўришни талаб қиладиган ҳар қандай машғулот пайтида, масалан, ўқиш ёки машина ҳайдашда одам бошқа ҳолатига қараганда камроқ кўзини юмади. Одатда, сониясига 5 марта кўз юмилиши керак. Узоқ муддатли кўз чарчоқлари қобиқ юзасидан кўз ёшлари керак бўлгандан кўра тезроқ буғланиб кетишига олиб келади, бу эса кейинчалик қуруқликка ва ҳатто сурункали касалликларга таҳдид солади. Кўзни юмиш, шох парданинг юпқа қатлами тенг равишда тақсимланишига ёрдам беради, бу эса унинг қуриб кетишига тўсқинлик қилади. Кир ва чанг зарралари ҳам тозаланади.

Кўз учун махсус машғулотларни бажаринг
Бу одат кун охирида кўзларида ҳорғинликни ҳис қилганлар учун зарурдир. Мунтазам равишда кўз мушакларини ўзгартириш бўйича комплексни бажариш, уларни чарчоқдан қутқаради ва қуруқ кўз синдроми каби касалликнинг олдини олади. Масалан, чайқалиб-юмиш машқларига 10 дақиқадан кўпроқ вақт кетмайди, уни уйда ҳам, ишда ҳам бажариш қулай. Бунинг учун мушаклар бўшаштирилади ва 10-20 марта тез юмиб-очилади. Кейин кўз юмилади ва дам олинади. Яна 10-20 марта юмиб-очилади. Бундай жараён 2-3 марта бажарилиши мақсадга мувофиқ.

Кўзларни ҳаракатлантиринг
Компьютерда ўқиш ёки ишлаётганда ушбу оддий қоидани ёдда тутиш лозим. Шунингдек махсус машқларни бажариш ёки кўриш нуқтасини ўзгартириш мумкин: масалан, аввал битта объектга, сўнгра бошқасига яқинроқ ёки аксинча, узоқроқда жойлашган. Кўзни ортиқча зўриқтирмаслик учун ҳар 2-3 дақиқада диққатни ўзгартириш мақсадга мувофиқдир.

Фаол кўришдан фойдаланинг
Бу шуни англатадики, атрофдаги нарсаларга эътиборни қаратмасдан, тафсилотларни кўриш ва тан олиш керак. Кўриш келган объектларни онгли равишда ўрганиш лозим: шу билан кўзга дам берилади ва визуал маълумотдан стрессни кетказади.

Ёруғликка аҳамиятли бўлинг
Ёруғлик етарли бўлмаганда, кўзлар кўпроқ зўриқади ва жуда кучли ёруғлик, аксинча, кўр қилиб қўйиши мумкин. Ёруғликнинг бир хиллиги ҳам, унинг спектрал таркиби ҳам муҳимлигини унутмаслик лозим. Иш жойи учун ўртача нур танлашда, ёруғлик қулай бўлиши кераклигини ёдда тутиш керак, чунки бу индивидуал кўрсаткич ҳисобланади. Ёруғлик бир хил бўлиши лозим. Кўзларни ёрқин жойдан хира жойга кўчирганда, ноқулайлик кузатилади. Шундай қилиб компьютер экрани яхши ёритилган ва тўғри аниқликда бўлиши керак. Компьютергача бўлган масофа 50-60 см, планшетгача эса камида 30 см бўлиши керак.

Табиий ёруғликдан фойдаланинг
Ҳатто энг яхши сунъий ёруғлик ҳам табиий ёруғлик ўрнини боса олмайди. Кунига тахминан 30 дақиқа очиқ ҳавода кўзойнакциз ёки линзасиз бўлиш тавсия этилади. Натижада мия бўшабгина қолмай, балки кўзларга ҳам дам берилади. Шунингдек, мунтазам равишда жисмоний машқлар қилиш тавсия этилади. Жисмоний машқлар қон айланишини яхшилайди, қонда шакар миқдорини тартибга солади ва стрессни камайтиради. Бу тавсияларнинг барчаси кўришга ижобий таъсир кўрсатади.

Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг
Тўғридан-тўғри нурга қараш вақтида органларида салбий ўзгаришлар юз беради. Ёрқин қуёш нури катарактага олиб келиши ва шох пардага зарар етказиши мумкин. Қуёшда узоқ вақт қолишни режалаштирганлар ультрабинафша нурларидан юқори ҳимояланган қоронғи кўзойнакни фойдаланиши ёки махсус контактли линзаларни сотиб олишни унутмаслиги керак. Бундан ташқари, атроф муҳитнинг бошқа омилларидан кўзни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш керак. Ишда хавфли ускуналар билан ишлашга тўғри келса, ниқоб тақиш керак.

Қоронғиликда кўзни дам олдиринг
Кўриш органлари фақат ёруғлик стимуллари бўлмаганда бўшашади. Қисман бу таъсирга оддий кўзни юмиб-очиш орқали дақиқасига 20-25 марта бажариш мумкин. Кучли ишлаш туфайли дам олиш камаяди, шунинг учун кўзни юмиш етарли эмас: кафтларни тепага қўйилади.

Нафас олишни кузатинг
Мунтазам ва чуқур нафас олиш натижасида барча аъзо кўпроқ кислород олади ва яхши ишлайди, шу жумладан кўзлар ҳам. Шунингдек, аэробик машқлардан сузиш, югуриш, тез юриш ҳам жуда фойдали.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўриш қобилиятини қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин?