15:38 / 05.10.2021
2 283

Қабзиятга қарши курашда ёрдам берадиган 6 табиий усул

Қабзиятга қарши курашда ёрдам берадиган 6 табиий усул
Фото: «medportal.ru»
Қабзият бугунги кунда нафақат кексалар, балки ёшлар орасида ҳам катта муаммога айланган. Уни бартараф этувчи дори воситаларидан ташқари, табиий усуллар ҳам бор.

Ҳаракат
«Ҳаракат – бу ҳаёт, ҳаёт – бу ҳаракат». У асаб тизимини мувозанатлашнинг энг яхши усулларидан бири. Қабзиятда енгил ва ритмик ҳаракат, масалан, юриш – асаб тизими уйғунлигини тиклайди, стресс гармонлари даражасини пасайтиради, ичакларнинг тўлқинли қисқаришини жонлантиради ва уларга ўз вазифасини бажаришга ёрдам беради. Шунинг учун ҳар куни 5000-10000 қадам юриш тавсия этилади.

Сув
Танани нафақат ташқаридан, балки ичкаридан ювиш учун ҳам сув керак. Етарли миқдорда – ҳар килограмм вазнга 30-40 грамм сув ичиш лозим. Чанқаш ҳисси ва пешоб ранги тўқ бўлса, бу организмда суюқлик етарли эмаслигидан далолат.

Клетчатка
Парчаланмайдиган клетчатка – дон, буғдой кепаги, жўхори, гуруч, сабзавот ва мевалар пўстида мавжуд. Улар ичакларнинг меъёрида тозаланиши учун керак. Клетчаткалар сувни шимиб олиб, ичакдаги нарсалар ҳажмини 4-6 марта катталаштиради ва айни вақтда уларни юмшатади. Бу эса перисталтикани кучайтиради ва овқат сўрилишини тезлаштиради. Эрийдиган клетчаткалар олма, сабзи, сули ёрмаси ва асосан, дуккаклиларда кўп бўлади. Улар ичак фаолиятини яхшилайди, чириш жараёни ва газ ҳосил бўлишини секинлаштиради. Бу маҳсулотларни ҳам етарлича истеъмол қилиш лозим.

Ёғ
Ёғ истеъмол қилганда, сафро ажралиши кўпаяди. Парчаланган ёғлар ва сафро кислоталари ичак перисталтикасини яхшилайди.

Пробиотиклар
Ичакдаги бактериялар – витамин ва минералларни ишлаб чиқаради, иммунитет тизимини мувозанатлайди, овқат ҳазм қилиш ферментларининг секрециясини тартибга солади. Организмда зарарли овқатлар, антибиотиклар, нотўғри овқатланиш, стресс патоген бактериялар сонини кўпайтиради. Соғлом микрофлорани тиклаш учун ҳар куни пробиотиклар қабул қилиш керак. Улар сут маҳсулотлари – кефир, қатиқ, пишлоқда мавжуд.

Овқат ҳазм қилиш ферментлари
Овқат ҳазм қилиш мураккаб жараён бўлиб, унга кўплаб омиллар таъсир қилади. Чайнаш пайтида ажратилган сўлак ошқозонга тушади ва ошқозон ширасини ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Овқат ўн икки бармоқ ичакка ўтганда ҳолатга қараб ошқозон ости бези керакли ва етарли ферментларни ишлаб чиқаради. Яхши чайналмасдан ютилган овқат бу жараённи бузади. Ичак микрофлораси, ферментлар секрецияси ва ичак пересталтикаси ютилган луқмага боғлиқ. Овқатни шошмасдан яхшилаб чайнаб ютиш керак. Қолаверса, жағ тишлари йўқ бўлса, уларни тиклаш керак.

Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қабзиятга қарши курашда ёрдам берадиган 6 табиий усул