Фото: Marie Claire
Тишлар соғлом, табассум гўзал бўлиши ва оғиздан бадбўй ҳид анқимаслиги учун доимий равишда тиш ювиш пасталаридан фойдаланиш муҳим. Аммо исталган натижага эришиш учун кўр-кўрона харид қилмаслик, муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш даркор.
Тиш ювиш пастасининг танланишига турли омиллар: ҳиди, ранги ва ҳатто ўрам дизайни ҳам таъсир қилиши мумкин. Аммо аксарият ҳолларда биз энг асосий функционал мезонга аҳамият бермаймиз. Тиш ювиш пасталари аслини олганда оғиз бўшлиғи гигиенасини сақлаш учун мўлжалланган, аммо шу билан бирга шифобахш ва профилактик таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Бугунги кунда ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга бўлган ва таркибида муайян элементлар мавжуд бўлган кўплаб тиш ювиш пасталарини топиш мумкин.
Танлов қилишдан аввал стоматолог билан маслаҳатлашган маъқул. Кўрикдан кейин шифокор тиш ва милкларингиз қандай аҳволда эканини аниқлаб, зарурий чораларни танлайди. Аммо сизни айнан нима сизни безовта қилаётганини аниқ билган тақдирингизда ушбу воситани мустақил равишда ҳам танласангиз бўлади.
Гигиеник тиш ювиш пастаси
Гигиеник тиш ювиш пастаси тиш ва милкларида яққол муаммо бўлмаганлар учун тўғри келади. Таркибида даволаш хусусиятига эга бўлган компонентлар бўлган бу каби воситалар оғиз бўшлиғи ва тишларни тозалайди, уларнинг ялтирашига ҳисса қўшади. Ҳар куни фойдаланиш учун мўлжалланган мазкур тиш ювиш пасталари таркибида карбонат кальций, глицерин, натрий тузи, лурилсулфат натрий, сув, шунингдек, консервантлар мавжуд бўлади.
Профилактик-даволовчи тиш пасталари
Профилактик-даволовчи тиш пасталари тиш тўқималари, периодонт ёки оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватига таъсир қилади. Мазкур воситалар гигиеник пасталар билан солиштирганда бир нечта хусусиятларга эга ҳисобланади. Улар орасида яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлган, тинчлантирадиган ва мустаҳкамловчи биологик фаол қўшимчалар, экстрактлар, ўсимликлар, фермент ва тузлар бор.
Антисептик хусусиятга эга тиш ювиш пасталари
Шифокор оғиз бўшлиғи, парадонт ҳужайраларида яққол муаммолар кўзга ташланишини аниқласа, таркибида антисептик, ферментлар ва минерал элементлар бор бўлган яллиғланишга қарши, витаминлар, антиоксидант ва шифобахш гиёҳ бор пасталардан фойдаланишни тавсия қилади. Ушбу компонентлар табиий моддалар алмашинувини тиклаш, милклардаги муаммолар, оғиз ҳидланишини бартараф қилиб, ҳужайралар регенерациясини жадаллаштиради. Мойчечак, мармарак ва яшил чой экстрактлари яллиғланишнинг олдини олиши унга барҳам бериши мумкин.
Оқартирувчи тиш ювиш пастаси
Шифокорлар тишдаги тош ва пигментлардан шикоят қилаётган беморларга «абразив», яъни оқартирувчи тиш ювиш воситаларини тавсия қилади. Бундай пасталар тиш юзасидаги бактерия ва пигментацияларни механик йўқ қилиш орқали самара беради. Ичимлик содаси, денгиз тузи ва кремний диоксиди ҳам оқартирувчи хусусиятга эга ҳисобланади. Тиш эмалига жиддий зарар етказиши мумкинлиги сабабли эса бундай тиш пасталаридан ҳар куни фойдаланмаслик керак. Улардан ҳафтада 1-2 марта фойдаланишнинг ўзи кифоя. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин