Россияда машҳур хонанда Алла Пугачёванинг давлат пенсиясини тўхтатиш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда.
Бу ташаббус билан “Халқ чақируви” (“Зов народа”) ҳаракати раҳбари Сергей Зайтсев чиқди, деб ёзмоқда Upl.uz сайти.
Унинг сўзларига кўра, Пугачёва Россиядан кетиб, мамлакат манфаатларига қарши чиқаётган шахс сифатида давлат томонидан молиявий ёрдам олиш ҳуқуқига эга эмас.
“Мен қатъий ишонаман — Россияни тан олмайдиган ва унга қарши чиқадиган одамлар давлатдан ҳеч қандай моддий наф олмаслиги керак. Улар танқид қилаётган мамлакат уларни нима учун таъминлаши керак?”
— деди Зайтсев.
Маълум бўлишича, 76 ёшли Пугачёва, хорижда яшаётганига қарамай, Россиядан пенсия олишда давом этмоқда. Тўловлар унинг банк картасига мунтазам тушиб туради, Россиядаги айрим молиявий масалалар эса ишончли вакиллар орқали ҳал этилади.
Россия қонунларига кўра, фуқарони пенсиядан маҳрум этиш учун на яшаш жойини ўзгартириш, на “чет эл агенти” деб эътироф этилиш, на жиноят содир этиш асос бўла олмайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!