14:14 / 18.10.2021
5 832

Узоқ вақт давомида кўриш қобилиятининг яхши сақланишига ҳисса қўшадиган 8 тавсия

Узоқ вақт давомида кўриш қобилиятининг яхши сақланишига ҳисса қўшадиган 8 тавсия
Фото: «Домашний очаг»
Кўз саломатлиги ва кўриш билан боғлиқ турли муаммолар кузатилмаслиги учун нималар қилиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Исмалоқни ками билан ҳафтада икки марта истеъмол қилинг
Исмалоқда кўзлардаги ёш билан боғлиқ дегенерациянинг олдини олиш хусусиятига эга бўлган фойдали модда – лютеин бисёр бўлади. Америкалик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқотда бир ҳафтада истеъмол қилинадиган ярим порция исмалоқ, кўздаги доғ тушиш касаллигини бартараф қилиб, ҳатто кекса ёшда ҳам кўриш қобилиятининг ўткирлигини сақлаши аниқланган.

Қаршингиздаги монитор кўз баландлигидан бироз пастроқ туриши керак
Компьютерда ишлаганда монитор кўз баландлигидан бироз пастроқ туришига эътибор беринг. Бунда қисман қовоқлар билан қоплангани ҳисобига кўз қуриши синдромининг ривожланиш эҳтимоли камаяди.

Жисмоний тарбия билан шуғулланинг
Спорт нафақат умумий, балки кўз саломатлиги учун ҳам муҳим саналади. Доимий равишда жисмоний фаол бўлиш қон айланишини яхшилайди. Натижада танадаги барча аъзолар кислород билан тўйинади. Шу сабаб ҳам ҳафтада ҳеч бўлмаганда 15 дақиқани спорт учун ажратинг, бу глаукома ривожланишини 40 фоизга камайтиради.

Ёғли балиқ тановул қилинг
Ёғли балиқ маҳсулотлари нафақат юрак ва қон-томирлар, балки кўриш қобилияти учун ҳам муҳим саналган омега-3 ёғ кислотасининг кони. Кўриш билан боғлиқ муаммолар сизни узоқ вақт безовта қилишини истамасангиз, ҳафтада бир марта балиқ истеъмол қилишни одатга айлантиринг.

Трансёғлардан воз кечинг
Қовуриш йўли билан тайёрланган ширинлик, чипс ва бошқа егуликлар саломатлик ва кўриш қобилияти учун зарарли ҳисобланади. Уларни қанча кўп истеъмол қилинса, яширин яллиғланиш жараёнлари шунча кучли бўлади.

Қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақинг
UVA ва UVB ультрабинафша нурларидан максимал ҳимоя қиладиган кўзойнаклар тақиб юринг. Гап шундаки, ультрабинафша нурлари кўз гавҳарининг зарарлаб, ёш билан боғлиқ катарактанинг келиб чиқишининг олдини олади.

Ҳимояловчи кўзойнакларни нафақат ёз ва баҳорда, балки қишда ҳам тақиб юриш керак.

Аллергия бор йўқлигини текширинг
Кўзларнинг тез-тез қичиши инфекция борлигига хос аломат бўлиши, бу эса аллергия ривожланаётганидан дарак бериши мумкин. Қолаверса, касалланган кўзларни доимий равишда қичиши конюктивит ва кўз касалликларига хос бошқа инфекцияларнинг келиб чиқиш хавфини орттириши мумкин. Шу сабаб ҳам аллергия борлигига тахмин қилаётган бўлсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Чекишни ташланг
Доимий равишда чекиш нафақат кўриш, балки рангларни таниш қобилиятига ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Psychiatry Research нашрида эълон қилинган тадқиқотда вақт ўтиши билан чекишга муккасидан кетган кишиларда қизил-яшил ва кўк-сариқ рангларни таниш қобилияти пасайиши аниқланган. Қолаверса, кун давомида бир қути ва ундан кўп тамаки чекиш фарқларни англашни ҳам ёмонлаштириши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Узоқ вақт давомида кўриш қобилиятининг яхши сақланишига ҳисса қўшадиган 8 тавсия