22:33 / 25.12.2021
2 090

Кундузи уйқу босишининг 5 сабаби

Кундузи уйқу босишининг 5 сабаби
Фото: Freepik
Кун ўртасида ухлашга бўлган хоҳишнинг пайдо бўлиши ўз-ўзидан кузатилмайди. Harper’s Bazaar нашри бунга нима сабаб бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтади.

Овқатланиш
Нотўғри овқатланишда ўзини ҳис қилиш билан боғлиқ муаммолар, хусусан, кундузи уйқу босиши ҳам кузатилади. Кун ўртасида бирон ширинлик ёки хамирли егулик егингиз келиб қолса, кейинроқ сизни уйқу босишига тайёр туринг. Гап шундаки, тез сингадиган углеводлар қондаги қанд миқдорининг кескин кўтарилишига олиб келади. Глюкоза миқдори кўтарилганда одам ўзини энергияга тўла ҳис қилади. Кейинроқ эса шакар миқдори камаяди ва бу уйқу босишига сабаб бўлади. Қанчалик ғалати туйилмасин кундузи уйқу босиши организмдаги кофеин миқдори кўпайиб кетиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жуда ҳам кўп қаҳва ичилганда организмда уйқу гормони ва тетиклик синтези бузилади.

Витамин ва минералларнинг етишмаслиги
Озуқа моддаларининг етишмаслиги, айниқса, совуқ мавсумда долзарб бўлган кенг тарқалган муаммолардан саналади. Уйқучанлик темир, магний, B ва D гуруҳи витаминлари танқислигидан дарак берувчи симптом ҳисобланади. Айнан шу сабаб ҳам балансли овқатланишга ҳаракат қилиш керак. Агар ўзингизда қандайдир муҳим моддалар етишмаслигини пайқасангиз, шифокорга бориб, таҳлил топширинг. Зарурият бўлса, мутахассис кўрсатмасига биноан биологик фаол қўшимчалар истеъмол қилинг.

Хонада ҳаво етишмаслиги
Ёпиқ хона ичида ҳаво янгилаб турилмаса, кислород концентрацияси камайиб, карбонат ангидрид кўпаяди. Совуқ мавсумда иситкичларнинг ёқилиши эса ҳавони янада қуришига олиб келади. Бунинг оқибатида нафақат уйқу босиши, балки мигрен ҳам кузатилади. Шу сабаб ҳам ҳар 1,5-2 соатда деразаларни очиб, ҳавони янгилаб туринг.

Стресс
Асабийлашганда организмдан стресс гормони ажралади. Унинг меъёрдан кўп ишлаб чиқарилиши эса уйқу босиши, вазн ортиши, тери ҳолатининг ёмонлашиши ва бошқа кўплаб оқибатларга олиб келади. Шу сабаб ҳам иш орасида 10-15 дақиқа танаффус қилиб, муаммолардан чалғишга ҳаракат қилинг. Медитация билан шуғулланиш ва бирон ёқимли нарса ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг.

Гормонал дисбаланс
Гормонлар ажралиши билан киши ўзини қандай ҳис қилиши ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкин. Сурункали уйқучанликнинг сабаби уйқу гормони — мелатониннинг жадал ажралиши бўлади. Аёлларда эса сурункали чарчоққа прогестерон ва эстрогенни дисбаланси ҳам олиб келади. Бунинг олдини олиш учун шифокор билан маслаҳатлашиш ва кўрикдан ўтиб туриш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кундузи уйқу босишининг 5 сабаби