Фото: «Домашний очаг»
Сув – бу сайёрадаги энг муҳим ресурслардан биридир ёки энг муҳими деса ҳам бўлади. Инсон организмининг 80 фоизи сувдан иборат. Шунинг учун ҳам иложи борича кўпроқ сув ичиш кераклиги тавсия қилинади, кунига камида 2 литр. Сув тавсия этилган меъёрдан кам ичилса, бунинг салбий оқибати ҳақида ҳам бир қанча маълумотлар келтирилган. Аммо кун давомида кўп сув ичилса, бу организмга қандай таъсир кўрсатади?
Организмнинг айрим аъзоларида қанча миқдорда сув борлигини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Масалан, сувнинг 90 фоизигача ўпкада, тахминан 75 фоизи эса мияда.
Сув озуқа моддаларининг ташувчиси
Сув метаболизмда фаол иштирок этади. Қон оқими билан бирга айланиб, у озиқ моддалар ва кислородни организмнинг барча аъзолари ва қисмларига етказади. Яъни унинг етишмовчилиги билан организм нафақат сувсизланишдан, балки озуқа моддаларининг етишмаслиги, шунингдек, кислородга муҳтожлигидан ҳам азобланади.
Қоннинг 80 фоизи сувдан иборат. Сувнинг етишмаслиги, биринчи навбатда, унга таъсир қилади, бу унинг қуюқлигини оширади. Албатта, бу яхши нарсага олиб келмайди: тромбоз, варикоз томирлари ва ҳатто инсульт ҳамда инфаркт хавфи ортади.
Сув токсинларни чиқариб ташлайди
Тер ва пешоб билан оргнизмдан барча зарарли моддалар, токсинлар ва шлаклар чиқарилади. Агар организмда булар учун етарли сув бўлмаса, парчаланган маҳсулотлари турғунлаша бошлайди. Бу ҳатто заҳарланишга олиб келиши мумкин.
Сув овқат ҳазм қилишда иштирок этади
Сув овқат ҳазм қилиш жараёнига тўлиқ ҳамроҳ бўлади. У сўлак ҳосил бўлишида иштирок этади, шиллиқ қаватнинг намлиги ва озиқ-овқатнинг парчаланиш сифати унинг миқдорига боғлиқ. Сув етишмовчилиги билан овқат ҳазм қилиш ферментларини ишлаб чиқариш секинлашади, ошқозон-ичак тракти суст ишлайди, ярим ҳазм бўлган овқат ичакларда айланиб, яллиғланишни келтириб чиқаради.
Сув танқислигининг яна бир оқибати: меъда шираси кўпроқ кислотали ҳамда жуда концентрацияли бўлади. Бу эса юқори кислотали гастрит ва ҳатто ошқозон ярасига олиб келиши мумкин
Организмнинг терморегуляцияси сувга боғлиқ
Сувсизланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайдиган одамлар иссиққа ҳам, совуққа ҳам осон тоқат қилади. Гап шундаки, сув терморегуляцияда иштирок этади, у совуқ мавсумда иссиқликни сақлаб қолишга ва иссиқда уни йўқотишга ёрдам беради.
Бўғимлар саломатлиги учун муҳим
Артрит ва артрознинг ривожланиш жараёни мураккаб, лекин кўп жиҳатдан бу элементар сув танқислигига боғлиқ. Организмда сув етишмаса, у автоматик тарзда мавжуд сувни мия, қон, юрак, буйрак, жигар фаолиятига сарфлайди.
Бўғимларга эса сувнинг қолган қисми келади. Натижада бўғимларнинг тўқимаси эластиклигини йўқотади, зичлашади, бўғимлар фаолиятида муҳим бўлган суюқлик миқдори камаяди.
Сув терини ажинлардан қутқаради
Ушбу орган ҳам қолдиқ принципига кўра сув билан таъминланади. Шунинг учун сувсизланиш кузатилади. Намлик миқдори етарлича бўлмаган тери тезда эластиклигини, чиройли рангини йўқотади ва ажинлар билан қопланади.
Теридан ташқари, соч ва тирноқлар ҳам сув етишмаслигидан азият чекади. Тирноқлар заиф ва мўрт бўлади, сочлар ранги хиралашади, гуллайди ва тўкилади.
Агар кун давомида кўп сув ичилса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
Аммо ҳамма нарсада ҳам ўлчовни билиш керак. Жуда кўп сув ва ҳатто тез ичиш ҳам организмга зарар етказиши мумкин. Буйраклар соатига 0,8—1 литрдан кўп бўлмаган суюқлик чиқара олади. Шунинг учун, агар қисқа вақт ичида 3 литрдан кўпроқ ичиш орқали сув захираси тўлдирилса, организмда ҳаддан ташқари гипергидрация белгилари пайдо бўлиши мумкин.
Бу вазн ортиши, шиш, босимнинг ошиши ва энг муҳим ички органларнинг: буйраклар, юрак ва ўпка фаолиятининг бузилишига олиб келади. Ортиқча сув қондаги электролитлар концентрациясини камайтиради. Бу, айниқса, ҳужайра ичидаги ва ташқарисидаги суюқликлар ўртасидаги мувозанатни сақлайдиган натрийга тегишли.
Кунига қанча миқдорда сув ичиш керак?
Аниқ ва ягона меъёр йўқ. Чунки ҳаммани битта стандарт билан ўлчаш мумкин эмас. Бугунги кунда, диетологларнинг турли тавсияларига кўра, сувнинг кунлик дозаси организм вазнига килограмм учун 30 дан 50 миллилитргача ўзгариб туради. Яъни ушбу тавсиялар ўртача ҳисобланса, вазни 60 килограмм бўлган одам кунига тахминан 2,4 литр сув ичиши керак. Эркаклар кунига 2,5—3,7 литр, аёллар эса 2—2,7 литр сув ичиш тавсия этилади.
Организмга сув етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энг оддий ва табиий кўрсаткич чанқоқликдир. Бу организмда энг қимматли манба камлигини тушуниш учун етарли. Аммо шуни билиш керакки, ташналик организмнинг тахминан 1-2 фоиз намликни йўқотганда кузатилади ва бу сувсизланишнинг биринчи белгиси ҳисобланади.
Организмдан 2 фоиз суюқлик йўқолганда, одамда кучли чанқоқ пайдо бўлади, 10 фоизгача йўқотишда бош айланиши кузатилиши мумкин, 12 фоиз йўқотиш билан шошилинч тиббий ёрдам талаб қилинади.
Сувсизланишнинг асосий белгилари: пешобнинг қорайиши ва унинг кунлик ҳажмининг пасайиши, бош оғриғи, чарчоқ ва ҳолсизлик, оғиз қуриши ва тери қуриши, юракнинг тез уриши ва қон босимининг пасайиши.
Сув ичиш истаги бўлмаганда ҳам ичиш керакми?
Албатта, керак, ташналик организм сувсизланишининг биринчи даражаси ҳақида сигналдир. Агар жисмоний иш қилинса, кўп юрилса ва доимий стресс бўлса, кўпроқ сув ичиш керак.
Нонуштадан 30 дақиқа олдин кунни бир ёки икки стакан сув билан бошлаш тавсия этилади. Кун давомида сувни аста-секин, кичик қултумларда ичиш лозим. Лекин ётишдан олдин тўхтатиш керак. Бу вақтда лимфа тизимининг айланиши секинлашади, суюқлик турғунлашади, эрталаб шиш билан уйғониш хавфи мавжуд. Шунингдек, диетологлар илиқ сув ичишни маслаҳат беради. У совуқ сувга қараганда анча яхши сўрилади. Организм уни сингдириш учун камроқ энергия сарфлайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда