21:11 / 10.02.2022
1 195

7-8 соатдан кам ухлаш чиндан ҳам вазн ортишига олиб келадими?

7-8 соатдан кам ухлаш чиндан ҳам вазн ортишига олиб келадими?
Фото: «Домашний очаг»
Кўпчилик уйқуни ҳам тежайди. Катта ёшли замонавий одамда тунги уйқунинг давомийлиги XIX даги одамларникига нисбатан деярли 20 фоизга камайди. Олимлар сурункали уйқусизлик ва ортиқча вазн ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигини билдириш орқали уйқу давомийлигини қисқартирганлар учун фойдали маълумотлар тақдим этди.

Ҳаётни осонлаштирадиган кўп нарсалар, хизматлар, гаджетларга қарамай, инсон вақти ҳали ҳам ҳеч нарсага етмайди. Кўпгина замонавий одамлар кунига 7-8 соат ухламайди, чунки уларда ухлаш учун етарли вақт йўқ. Бошқа кўплаб соғлиқ муаммоларига қўшимча равишда, бундай режим одамнинг ортиқча вазнга эга бўлишига олиб келиши мумкин.

Меъёрдан 3 соат кам ухлаш вазннинг ортишига олиб келади
Етарлича ухламайдиган одамларнинг вазни ортиб боради. Бу тахмин эмас, балки илмий жиҳатдан тасдиқланган ҳақиқатдир. Хўш, сурункали уйқусизликдан азоб чекаётган одамнинг танаси нимани йўқотади?

АҚШ Миллий Соғлиқни сақлаш институти бир нечта тажрибалар ўтказди, уларда уйқусизликнинг бу нохуш оқибати аниқланди. Тажрибада икки гуруҳ кўнгиллилар иштирок этишди. Биринчисида одамлар кунига 5 соатдан кўп бўлмаган, иккинчисида доимгидек 8 соат ухлади. Ҳар икки гуруҳ иштирокчиларининг жисмоний фаоллиги бир хил эди.

Олимлар тадқиқот натижаларини сарҳисоб қила бошлаганларида, мунтазам равишда меъёрдан 3 соат кам ухлаган биринчи гуруҳдаги одамлар уйқусизликнинг ўрнини озиқ-овқат билан тўлдиргани маълум бўлди! Яъни, улар иккинчи гуруҳ иштирокчиларига қараганда 30 фоиз кўпроқ калория истеъмол қилган. Шунинг учун улар тезда ортиқча вазн йиғган.

Шундай қилиб, америкалик олимлар шундай хулосага келди: одам қанчалик тез-тез ва кўп ухламаса, унинг ортиқча вазн олиш имконияти шунчалик юқори бўлади.

Гормонал фон ўзгаради
Аввало, одам суткалик ритмлар учун масъул бўлган ва ухлаётган хонада қоронғи бўлганда ишлаб чиқариладиган мелатонин етишмаслигидан азоб чекишни бошлайди. Одатда поездда ёки автомобилда ухлаганда организм етарли даражада мелатонин ишлаб чиқара олмайди.

Шунингдек, организмда очлик ва тўқлик ҳисси учун масъул бўлган грелин ва лептин гормонлари мувозанати ўзгаради. Биринчи гормон – грелин уйқусизликдан азият чекадиган ёки уйқу вақтини тежайдиган одамларда керакли миқдордан кўпроқ ишлаб чиқарилади. Аммо тўқлик ҳисси учун масъул бўлган лептин сурункали уйқусиз одамда жуда кам ишлаб чиқарилади. Лептиннинг етишмаслиги овқатланаётганда инсон мияси тўқлик ҳақида сигнал олмаслигига олиб келади.

Бошқа нарсалар қаторида, оз ухлайдиган одамларда қонда ўсиш гормони концентрацияси камаяди. Бу гормон ёғларнинг парчаланиши учун жавобгардир. Шунингдек, уйқу етишмаслиги вақтида автоматик равишда ишлаб чиқариладиган стресс гормони – кортизол кўпаяди.

Стрессли овқатланиш одати
Хавотир ва стресс – бу уйқусизликнинг оқибатидир. Сурункали уйқусизлик, кортизол ва грелин даражасининг кўтарилиши, стресс ва ташвиш музлаткичга керак бўлгандан кўра кўпроқ боришга олиб келади.

Энергия танқислиги мавжуд
Сурункали уйқусизликка чалинган одамларни, шунингдек, улар доимо бошдан кечирадиган энергия етишмаслиги қамраб олади. Бу энергияни қаердан олишингиз мумкин? Тўғри, маҳсулотлардан.

Ўртача, ҳатто кунига уйқудан 2 соат қисқартириш, тахминан, 500 ёки ундан ортиқ қўшимча калория истеъмолига олиб келади. Кўпинча етарли даражада ухламайдиган одамлар, биологик ритмларга кўра, организмга озиқ-овқат керак бўлмаган вақтда овқатланади. Масалан, эрталаб соат иккида.

Камроқ ҳазм бўладиган ёғлар
Бу ҳам Пенсильваниядан келган ёш америкалик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар ёрдамида исботланган. 5 соат давомида 10 кунлик уйқудан кейин ҳам ёш, соғлом эркаклар ёғли юқори калорияли овқатларни тўлиқ ўзлаштириш қобилиятини йўқотди.

Ортиқча суюқлик тўпланади
Ухлаш вақтида инсон танаси ортиқча суюқликдан фаол равишда халос бўлиши исботланган. У тер ва нафас билан чиқади. Уйқу етишмаслиги билан бу ортиқча ҳужайраларда қолади, бу организмдаги суюқликни ушлаб туриш ва шишни келтириб чиқаради.

Уйқусизлик яна нимага олиб келади?
Аввало, иммунитет уйқусизликдан азият чекади, яъни одам тез-тез турли хил инфекциялар билан касалланади ва секин тузалади. Уйқунинг етишмаслиги қон босими ва юрак-қон томир тизимининг ишига ҳам таъсир қилади. Етарлича ухламайдиган одамлар кўпинча асабийлашади, тушкунликка тушади, янги маълумотни ўрганишда қийналади, уларнинг хотираси ва диққатни жамлаш қобилияти ёмонлашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 7-8 соатдан кам ухлаш чиндан ҳам вазн ортишига олиб келадими?