Фото: Pinterest
Агар кечқурун ухлаб қолиш ва эрталаб уйғониш қийин бўлса, уйқу таблеткалари учун дорихонага югуришга шошмаслик зарур. Чунки уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган бошқа чоралар ҳам мавжуд.
Ритмга мослашиш
Тез ухлашни қандай ўрганиш керак? Болаликда оналар фарзандларини вақтида ухлашга мажбурлаган. Катталар учун интизомли бўлиш қийинроқ, шунинг учун ҳар ким ўзини рағбатлантиришга ҳаракат қилиши керак. Мисол учун, агар ҳар ҳафта бир вақтнинг ўзида ухлаб, уйғонишга эришилса, инсон ўзини яхши харид, кино ёки саёҳат билан мукофотлаши мумкин.
Истеъмол қилинаётган маҳсулотлар назорати
Кечки овқат енгил бўлиши ва углеводларни ўз ичига олиши керак. Бу уйқучанликни келтириб чиқарадиган серотонин гормонини ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Триптофан аминокислоталарига бой озиқ-овқат (балиқ, гўшт, тухум, яшил сабзавотлар) ҳам фойдалидир. Кечаси қаҳва ва шоколад ичишдан сақланиш керак. Қонда шакар даражасини сақлаб қолиш учун соат 20:00 дан кейин овқатланмасликка ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Уйқу учун тайёргарлик
Ухлашдан аввал сўнгги дақиқаларни компьютер экрани олдида ёки смартфонга тикилиб ўтказмаслик зарур. Мия уларнинг нурланишини кундузги ёруғлик сифатида қабул қилади ва организмга уйқуни тартибга солиш учун масъул бўлган мелатонин гормонини ишлаб чиқаришни бошлашни буюрмайди.
Ётоқхона сокин ва қоронғи бўлиши
Агар ёруғлик пардалар орқали кирса, қандай қилиб тезда ухлаб қолиш керак? Шаффоф матони бошқаларига алмаштиринг. Муаммони тубдан ҳал қилиш керак – ёруғликдан ҳимоялайдиган пардалар сотиб олиш керак. Аммо кўча шовқини билан курашиш қийинроқ. Шунингдек, иккита вариант бор – ёки деразаларни ўзгартириш ёки қулоқчинларда ухлашга одатланиш.
Матраснинг қаттиқлиги
Матраснинг қаттиқлиги ҳам баданга ўз таъсирини ўтказади ва тезроқ улашга ёрдам беради. Буни синаб кўриш фойда беради.
Қулай ёстиқ
Ёстиқни икки томондан кафтлар билан сиқиб олиш ва қўллар билан олдинга чўзиш зарур. Ёстиқнинг қирраси вертикал равишда чиқиб кетиши керак. Агар у ярмига эгилиб қолса, унда сиз бошқа, қаттиқроқ сотиб олиш тавсия этилади. Ёстиқларни ҳар икки йилда бир марта алмаштириш кераклигини унутманг.
Пижамангизда ухлаш
Оёқ ва қўлларингиз иссиқ бўлса, қон томирлари кенгаяди ва ухлаб қолиш осонроқ кечади. Агар шунда ҳам совуқ бўлса, қўшимча адёл тайёрлаш керак.
Уйқуга ётишдан аввал душ қабул қилиш
Кўпчилик лаванда ёғи ёки хушбўй шамларни энг яхши уйқу таблеткалари деб билади, аммо фан уларнинг тинчлантирувчи таъсирини ҳеч қачон тасдиқламаган. Аммо уйқуга ётишдан аввал душ қабул қилиш жараённи анча тезлаштиради.
Ухлай олмасликдан ташвишланманг
Агар ухлай олмасангиз, ташвишланишни тўхтатишга ҳаракат қилинг. Ярим тунни ташвишланиб ётишдан кўра, ухлай олмасликни қабул қилган маъқул. Агар уйқу 20 дақиқадан кўпроқ вақт давомида келмаса, туриб қисқа ҳикоя ўқиш зарур. Шунингдек, бир стакан илиқ сут ичиш ҳам мумкин. У организмга «уйқу гормонлари» серотонин ва мелатонин ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган триптофанга бой. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?