
Давлат статистика қўмитасининг сўнгги ҳисоботига кўра, 2023-йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги кузатилмаётган иқтисодиёт улуши 33,3 фоизга етди. Бу кўрсаткич 433,67 триллион сўмни (тахминан 36,17 миллиард АҚШ доллари) ташкил этди.
Бу йилнинг биринчи ярмидаги 32,9 фоизлик улушдан ошиб, иқтисодиётнинг умумий ўсиши фонида юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, январ-сентябр ойларида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 1,3 квадриллион сўмдан ошиб (тахминан 108,73 миллиард доллар), 7,6 фоиз реал ўсиш қайд этилди.
Бу 2021-йилдан бери энг юқори ўсиш суръатидир, яъни COVID-19 пандемиясидан кейинги қайта тикланиш давридир. Кузатилмаётган иқтисодиёт таркиби, яъни норасмий ва яширин фаолият, баъзи ўзгаришларга учради.
Асосий улуш норасмий сектор ҳиссасига тўғри келиб, бу кўрсаткич 333,82 триллион сўмни ёки ЯИМнинг 25,6 фоизини ташкил этди. Яширин иқтисодиёт эса 99,85 триллион сўмга тенг бўлиб, бу ЯИМнинг 7,7 фоизини ташкил қилади.
Таққослаш учун, йилнинг биринчи ярмида норасмий сектор улуши ошган бўлса, яширин иқтисодиётнинг улуши биroz камайди. Тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда, кузатилмаётган иқтисодий фаолият энг кўп қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик соҳасида қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич ялпи қўшилган қийматнинг 69,4 фоизини ташкил этди.
Кейинги ўринларда хизматлар соҳаси 36,2 фоизлик улуш билан ва қурилиш сектори 35 фоизлик улуш билан турибди. Саноат соҳасида эса бу улуш энг паст даражада - 10,2 фоиз.
2024-йил якуниларга кўра, кузатилмаётган иқтисодиёт ҳажми 505 триллион сўмдан ошган (тахминан 40 миллиард АҚШ доллари) бўлиб, ЯИМнинг 34,8 фоизига тенг эди. Ўшанда норасмий иқтисодиёт ЯИМнинг 26,4 фоизини, яширин иқтисодиёт эса 8,4 фоизини ташкил қилган.
2023-йилнинг сентябр ойида эса яширин иқтисодиёт ҳажми 32 миллиард долларга тенг деб баҳоланиб, ЯИМнинг тахминан 40 фоизини ташкил этган эди. Бунда икк ламчи уй-жой ва автомобиль бозорлари, норасмий савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси асосий омиллар сифатида қайд этилган.
Мамлакат ҳукумати ушбу секторни қисқартириш йўлида тизимли чораларни кўрмоқда. Масалан, 2024-йилнинг июлида Бош прокуратура фуқаролардан қонунбузарликлар ҳақида маълумот йиғиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар қабул қилиш учун махсус Telegram-ботни ишга туширди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг ҳаракатлари натижа бермоқда: 2024-йил якунида Бош прокуратура давлат бюджетига илгари “яширин” бўлган 16 триллион сўм маблағни ундиришни таъминлади. Бундан ташқари, 15 мингдан ортиқ иш ўрни ва 9 минг нафар тадбиркорлик субъектлари фаолияти қонунийлаштирилди, жиноий ишлар доирасида эса 2 триллион сўмлик зарар қопланди.
Ҳукумат келажак учун катта мақсадларни белгилаган. Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев 2024-йилнинг декабр ойида яширин иқтисодиёт ҳажмини 2030-йилга бориб икки баробарга қисқартириш режалари ҳақида маълум қилган эди.
Кутилишича, 2025-йилнинг ўзида иқтисодиётни “оқартиш” чоралари давлат бюджетига қўшимча 20 триллион сўмга тўлдиради.
Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг улуши ошди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар