SanDisk сунъий интеллект сабабли 5 йиллик шартномаларга ўтди

1 дақиқа ўқиш167
SanDisk сунъий интеллект сабабли 5 йиллик шартномаларга ўтди

Сунъий интеллект инфратузилмасининг жадал ривожланиши фонида SSD ва HDD ишлаб чиқарувчилари 5 йилгача бўлган узоқ муддатли шартномаларга ўтмоқда. Хусусан, "SanDisk" компанияси SSD етказиб бериш бўйича 5 йиллик шартномалар тузишни бошлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

"SanDisk" молия директори Луис Висосонинг таъкидлашича, бундай келишувлар қатъий ва ўзгарувчан нархларни ўз ичига олади. Шунингдек, уларда чораклик етказиб бериш ҳажмлари белгиланади.

Бу компанияга талабни аниқроқ прогноз қилиш ва ишлаб чиқаришни келажакдаги даромад билан мувофиқлаштириш имконини беради.

Қаттиқ диск ишлаб чиқарувчиларида ҳам режалаштириш уфқи сезиларли даражада кенгайди. "Seagate" раҳбари Уильям Мосли компания йирик мижозлар билан экзабайт ҳажмдаги етказиб бериш бўйича йирик шартномалар тузганини маълум қилди.

Неарлине-дисклари учун қувватлар 2027 йил охиригача деярли тўлиқ тақсимланган.

"Western Digital" компаниясида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда. Компания раҳбари Ирвинг Таннинг сўзларига кўра, шартнома муддатлари 2028-2029 йилларгача етмоқда.

Натижада, хотира қурилмалари ўзгарувчан нархдаги товардан кўп йиллик барқарор талабга эга маҳсулотга айланмоқда. Бундай ёндашув ортиқча ишлаб чиқариш хавфини камайтиради ва сунъий интеллект бозоридаги ўсиб бораётган талабдан ортда қолмасликка ёрдам беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?