2 378
"Карантин давлатга, ҳукуматга қимматга тушса-да, бошқача йўл бундан бир неча бор қимматроқ бўлади"
Тимур Ишметов
Таниқли иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Youtube порталидаги ўзининг «Ҳошимов иқтисодиёти» лойиҳасида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва молия вазири Тимур Ишметов билан онлайн интервью уюштирди.
Интервьюда коронавирус инфекцияси тарқалган шароитларда пайдо бўладиган молия ва иқтисодиётга доир муаммолар, уларни ечиш йўллари муҳокама қилинди.
«Карантин оқибатларининг иқтисодиётга таъсирини камайтириш ва бартараф этиш учун 10 триллион сўм ажратилиши эълон қилинди. 10 триллион сўм қайси маблағлар ҳисобига молиялаштирилади?» деган саволга молия вазири Тимур Ишметов жавоб берди.
— Президент қарори коронавируснинг иқтисодиётга таъсирига қарши курашнинг бирламчи чоралари сифатида қабул қилинган. 10 триллион сўм ҳам бирламчи ҳисоб-китобларга асосланган. Бюджетга аралаштирмаслик учун алоҳида фонд тузиш топшириғи берилган.
Бу қисман бюджет маблағлари ҳисобига ҳам шакллантириляпти. Бу албатта бюджетда кўрсатилмаган қўшимча даромадлар ҳисобига қилинмоқда, мисол учун, айрим ташкилотларнинг бюджетда кўрсатилмаган даромадлари бор. Лекин шу билан бирга, харажатларни қисқартириш ва қайта кўриб чиқиш ҳисобига бюджетдан олинган маблағлар бир қисми.
Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, бошида 1 триллион сўмни шундай бюджет маблағлари ҳисобидан ишлатамиз. Лекин қарорда 1 миллиард доллар миқдорида халқаро ташкилотлардан қарз маблағини жалб қилиш топшириғи ҳукуматга, хусусан молия вазирлигига берилган. Бу қарз маблағлари ҳам фондни шакллантиришга ишлатилади.
Биз барча молиявий ташкилотлар билан бирламчи музокаралар ўтказиб, келишувларга эришилди. Апрель ойини охирида унинг бир қисмини оламиз. Кетма-кет 4 ойда 1 миллиард доллар қарз маблағи жалб қилинади ва фондга йўналтирилади, — деди Ишметов.
— Ўзбекистоннинг ташқи қарзи билан боғлиқ ҳолати барча рейтинг ташкилотларига кўра барқарор деб баҳоланади. Жорий инқироз тарихда мисли кўрилмаган форс-мажор. Бундай ҳолатларда одатда мамлакатлар тезроқ қарз олиб, инқироздан тезроқ қутулиш чораларини кўришади. Яқинда ХВЖ ҳам қарз олиш квоталарини икки баробарга оширди. Ўзбекистон ташқи қарзини қанчага оширишни режалаштирган?
— Коронавирус Ўзбекистонда 15 мартда аниқланган бўлса, президентнинг бу борада биринчи қарори 19 мартда имзоланган. Ҳукумат йиғилишидан сўнг иқтисодий блок йиғилиши бўлиб ўтган, бирламчи ҳисоб-китоблар қилинган.
Энди пандемиянинг иқтисодиётга, бюджетга таъсирини ҳам қайта ҳисоблаб чиқдик. Президент бирламчи эълон қилинган чоралар етарли эмаслигини англатувчи янги қарор қабул қилди. Унда бизнесга яна қўшимча енгиллик бериш чоралари назарда тутилган. Ўша икки қарор асосида ҳукуматга бюджетни қайта кўриб чиқиш топшириғи берилган. Инқирозга қарши курашиш комиссияси фаолият кўрсатмоқда.
Йилнинг охири қандай бўлишини ҳозир прогноз қилиш жуда қийин. Биринчидан, ташқи қарзимиз ўсиши табиий. Чунки бизга зудлик билан маблағ керак. Сўнгги уч йилдаги макроиқтисодий сиёсатимиз туфайли ташқи қарзимиз мўътадил сақланиб келди. Бу бизга инқироз чоғида ташқи қарзни бемалол кўпайтиришга имконият яратади.
Иккинчидан, иқтисодий ўсиш борасида кўплаб саволлар туғилмоқда. Менинг фикримча, бу инқироз шунчалик жиддийки, ҳозирча иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари, ташқи қарзларнинг кўрсаткичлари биринчи навбатда ўйланадиган нарса эмас. Биз авваламбор касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш учун барча чораларни кўришимиз керак. Бунда биринчи қилинадиган қадам – ҳамма ҳаракатларни чеклаш. Бу чора иқтисодий кўрсаткичларга таъсир қилади. Карантин молиявий харажатлар, даромадларнинг йўқотилиши нуқтаи назаридан давлатга, ҳукуматга қанчалик қимматга тушмасин, лекин шу йўл тутилмаса, оқибатдаги харажатлар ундан бир неча бор каттароқ бўлиши табиий, — деди молия вазири.
Бунга қўшимча қилиб бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ўз фикрларини билдириб ўтди:
— Пандемияни енгиш — биринчи галдаги вазифа. Чикаго университети Бутс бизнес мактабининг иқтисодчилар йиғиладиган майдончасида «Коронавирусга қарши курашда унинг иқтисодий талафотларига қарамасдан қатъий чора-тадбирларни ўтказиш керакми?» деган савол берилган.
Ташқи қарз бўйича бир гапни айтиб қўймоқчиман: биринчи навбатда, бизнинг қарзимиз ЯИМга нисбатан 30 фоиздан камроқ. Шунинг учун 1 миллиард доллар инқирозга қарши жамғармага жалб этилади. Балки яна маблағ олиниши мумкин. Албатта, бу қарзларни қачондир тўлашимиз керак. Лекин ҳозир бизнинг вазифамиз, биринчи навбатда шу инқироздан омон-эсон чиқиб олиш ва эришган иқтисодий даражамизни сақлаб қолиш.
Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ислоҳотлар бўлди. Албатта, қилинадиган ишлар жуда кўп эди, хатолар ҳам бўлгандир, бироқ жуда яхши динамикада кетаётган эдик. Минг афсус, жаҳонда шунақа бир дарду бало чиқди. Шунинг учун сизнинг «Ўзбекистон ҳозир қарз олмаса қачон олади?» деган гапингизга биз ҳам қўшиламиз.
Давлат ва ҳукумат раҳбарлари сиёсатининг бош тамойили иқтисодий ўсиш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадини ошириш. Олинган қарзлардан оқилона фойдалана олсак, уларни оқилона шартларда олсак, бунинг катта муаммоли жойини кўрмаяпмиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди